Кеча Московда қор ёғиб, кунлар жуда совуқ бўлиб кетди.Ўрмонзорлардаги ботқоқликларда юпун кийинган ўзбек қулларининг ҳоли ёмон бўлди.Шундоқ ҳам дурустроқ овқат емаганларидан ҳилвираб турганларнинг кўпчилиги касал бўлиб қолди.Бироқ иш берган қулдорлар ҳалику қор, тош ёғса ҳам ишлайсанлар, деб энг оғир юмушларни бажаришни талаб этишмайди.
Аслида улар унчалик қатъий талаб қилишмасада ўзимиз мажбурмиз ишлашга.Сабаби қочиб кетиб бўлмайди бу ерлардан.Паспортларимизни олиб қўйишган.Иккинчидан биз қураётган қандайдир корхона қатнов йўлдан анча олисда ботқоқзорда.Қолаверса биз аллақачон қарзга ботиб қолганмиз.Айниқса кечаги ҳайитда уйдагиларга деб ишлаб бериш шарти билан қарз олиб жўнатдик.Аниқроғи ҳар биримиз ёзиб берган манзилга қулдорлар жўнатдик, деб айтишди.Энди у қарзни узиш керак.
Ўзбекистондаги яқинларимизнинг Московдаги биз каби қуллардан хабарлари йўқ деб ўйлайсизми?Хабарлари бор.Лекин Ўзбекистонда қул бўлиб ишлайдиган ишнинг ўзи йўқ.Шунисига ҳам шукур қиласан.
Фақат бизни ҳозир бир нарса ташвишлантирмоқда.Яъни бу ёқда қор ёғди.Эрта-индин жудаям совуқ қаҳратон қиш бошланади.Биз ётадиган вагон уйда йигирма киши турамиз.Вагон на иситилади, на электр чироғи бор.Биз бу қаҳратон кунларда музлаб ўлиб қолишимиздан қўрқмаймиз.Фақат ишлаб бўлмайдиган қор ёғиб қолса ўзбекистондаги бола-чақаларимизни ўйлаймиз.Бу ёқдаку ўлмагудек егулик бериб туришибди.У ёқда ҳам қиш яқинлашиб қолди.Улар нима қилишади?Нима ейишади?Шуларни ўйлаб қоламиз.
Ҳайит, дейишди.Қанақа ҳайит?Бу ёқдаги қайси кун байрам ё байрам эмас, балки ҳафта кунларини ҳам ўрис хўжайинлардан баъзида суриштириб билиб оламиз.Лекин ҳамма мусулмон мамлакатларда 12 октябрь, Ўзбекистонда эса 13 -куни ҳайит байрам қилинибди.Нимага унақа бўлди?Тавба деб қўямиз.
Энди яна сайлов бўлади қанақадир дейишяпти.Биз ҳам илгари Каримовнинг чиройли гапларига ишонардик.Энди на сайлов , на бошқа гапларга ишонмай қўйганмиз. Лекин барибир Ўзбекистонда яхши кунлар келишига умидимиз йўқ эмас.
Аммо шу кунларда Московда қор ёққани чатоқ бўлди-да.Ўзбекистонда эса одамларнинг ичида қор ёғяпти...
Москвадаги ватандошлар билан суҳбатни ёзиб олувчи Ризо Обид.