Сайлов ва саволлар
Президент сайлови билан боғлиқ саволлар жуда кўпайиб кетгани сабаб бугундан бошлаб Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовнинг жавобларини эълон қилиб борамиз. Айни саволларга бошқаларда бошқача жавоблар бўлса, бизга ёзинг, чоп этамиз “ТУРОНЗАМИН”.
“АНА, АЛАБЎЖИ!” СИЁСАТИ
САВОЛ: Каримовнинг
қайта президент бўлишига Мирзиёев ва бошқа раҳбарлар қандай
қараяптилар? Каримов сайлангач, уларнинг қолиб- қолмасликлари
номаълум-ку?(Ориф).
ЖАВОБ: Кейинги кунларда бу масалада Ўзбекистонда
нуфузга эга бўлган анча одам билан гаплашдим. Ана шу суҳбатлардан келиб
чиқадиган хулоса эса қуйидагилар.
Каримов Мирзиёев каби жаллодни Бош вазир курсисига ўтқазиб қўйиб,
атрофдагиларни алабўжи билан қўрқитиб турибди. Чунки кейинги йилларда
Мирзиёев деярли ҳамма идоралардаги иккинчи раҳбарлик ўринларига ўз
одамларини қўйиб улгурди ва улар Каримовнинг “кадрлари” билан тиржайиб
гаплашсаларда аслида ит-мушук вазиятидалар.
Каримовнинг “кадрлари” Мирзиёевнинг ҳокимият теппасига келиши улар учун
ҳамма йўлларнинг камида 20 йилга ёпилиши деган фикрдалар. Улар бир
пайтлар Брежневнинг жасадини судраб юрган кимсаларга ўхшаб қолишган.
Каримовнинг ўзи умрбод туриш учун айнан шу сиёсатни танлаганини хаёлга
ҳам келтирмайдилар.
Каримовнинг “кадрлари” унинг сўкишларига ўрганишган ва ҳатто ишдан олса
ҳам яна бошқа жойга тайинлайди деб ўйлайдилар. Агар Каримовга қарши гап
кўнгилларининг бир четидан ўтса, Тўлаганов кабиларнинг ҳолига
тушишларини биладилар ва ўзларини доим “эга”ларига содиқ қилиб
кўрсатадилар.
Маълумотларга кўра, улар Каримовни ўз номзодини ЎзЛДПдан кўрсатишга
кўндириш билан ҳам Мирзиёевнинг йўлини тўсишга уринишган. Бу партиядан
президент чиқса, демак у Бош вазирликни бошқа партияга бериши керак
бўлади, деб ўйлашмоқда. Улар қисман ҳақ бўлишлари мумкин, чунки Каримов
сайловдан кейин нимадир иш қилаётганини кўрсатиш учун Бош вазирни
алмаштириши ва яна бир демократия ўйини кўрсатишини тахмин қилиш қийин
эмас.
САВОЛ: Кўрсатилган номзодларнинг ҳаммаси сайловда қатнашса, бозор бўлиб кетмайдими? (Носир).
Бу ҳақда эртага ўқийсиз.