Ризобек Пятница, 2025-06-20, 21.00.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 15 » 2007 йил сайлови
    19.44.15
    2007 йил сайлови
    Каримовда ворис бўлмайди

    Бўлиши эҳтимол Президентлик сайлови ҳақида турли фикрлар айтиляпти.
    Аввало шуни айтиш керакки бўладиган воқеликни сайлов, деб аташнинг ўзи унчалик тўғримасдай назаримда.Чунки Каримов иқтидорга келгандан буён бирор марта холис Президентлик сайлови бўлгани йўқ ва у нафас олиб турар экан бўлмаса ҳам керак.

    Лекин бугун Каримовнинг вориси ким бўларкин, деган савол ўртага чиқар экан:Диктаторларда ворис бўлмайди, деб айтиш керак.Шунинг учун ҳам диктатор ўз оти билан диктатор.Бунга истаганча мисоллар келтириш мумкин.Диктаторлар фавқулодда ўлиб қолиб тахтини бошқа биров эгаллаши ёҳуд уларни халқ қувғин қилиши ё тошбўрон қилиб ўлдириши,дорга осилиши ва шунга ўхшаш каби ҳолатларда уларнинг ўрнини бошқа бир шахс эгаллаши мумкин.

    Лекин мен бу ўринда Каримов вориси ким бўлиши ҳақида эмас бошқа мулоҳазаларимни айтмоқчиман.

    Яхшилаб эътибор берингга, ҳар гал Ўзбекистонда сайловлар бўлади дейилган паллаларда гўёки холис ОАВ нашрлари номи билан фаолият юритадиган матбуотчилар Каримов фойдасига тарғиботни бошлаб юборишади.

    Масалан, аҳёнда бир номи эсланадиган Ўзбекистон исломий ҳаракати бошлиғи Тоҳир Йўлдош исми юқорида айтганимдай гўё холис ОАВ саҳифаларидан тушмай қолади.Ва унинг ўша Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидаги Каримов билан зиддиятлари ҳақида ва бугунги кунда АҚШ ҳамда Европа мамлакатларига ҳам жиҳод билан даҳшат солиб тургани ҳақида, исломдан бошқа ҳамма динларни душман ҳисоблаши, ирқий жазаваси, миллатларга қарши душман кайфиятдалиги хусусида ранг-баранг мақола-хабарлар тарқатишади.Дастлаб Тоҳир Йўлдош ўлдирилгани, ортидан эса у худди эртаклардаги Ўлмас Кошей каби яна қайта тирилиб, янада даҳшатлироқ хавф солиши мумкин деган хулосага олиб борувчи ваҳималар тўқишади.

    Бу каби ОАВ гўёки Тоҳир Йўлдош билан ёнма-ён юргандай ҳикоялар билан уни хавфли террорчи қиёфасида гавдалантиришади.

    Қараб турибсизки дунёвий мамлакатлар, хусусан Ғарб мамлакатлари, АҚШ каби давлат сиёсий арбобларининг наздида "Каримов бечора тузукка ўхшайди", деган фикр уйғонади.Бу каби ҳикоялар кўпроқ рус ва инглиз тилларида эълон қилинади.Кейинчалик айримлари ўзбек тилига таржима қилиниши мумкин, бўлмаса йўқ.Чунки бу каби даҳшат тўла ҳикоялар ўзбекларни эмас балки бошқа дунё аҳлини ларзага солиши, ўйга толдириши вазифаси қўйилганга ўхшайди.
    Албатта мен Тоҳир Йўлдош фаолияти, ёҳуд террорга алоқаси борлиги хусусида баҳо айтмоқчимасман.Чунки у нима билан машғул, унинг истаги нима шахсан билмайман.Лекин...

    Бу менинг шахсий фикрларим.Албатта бошқалар "йўғ-э унақамас", дейишлари ҳам мумкин.

    Агар шунақа бўлмаса нега ҳар гал сайловлар олдидан Тоҳир Йўлдош ҳақида эслаб қолишади?

    Ризо Обид.



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz