Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 05.19.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 15 » Чизгилар
    21.40.27
    Чизгилар
    Абдусаттор ака ўлиб қопти

    Эҳтимол сарлавҳани ўқиган баъзилар: "Абдусаттор ака ким экан", дея ҳайрон ҳам бўлишар.

    Чунки бизнинг одамлар учун оддий кишиларнинг фавқулодда ўлими одатий ҳолдек қабул қилинадиган бўлиб қолган.

    Озгина номи чиққан бўлса унга таъзияномалару, ҳамдардликларнинг чеки бўлмайди.

    Лекин номдорларнинг номини чиқарган аслида шу оддий одамлар эмасми?
    Дарвоқе Абдусаттор ака ким эди?

    Ҳа, Абдусаттор ака ҳамма ўзбекларга ўхшаган оддий инсон. Бир умр оддий юк тушурувчи бўлиб Намангандаги темир йўл станциясида ишлаган одам.Армия хизматини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 40 йил ўша жойда ишлади.Шу йил икки ой аввал қарилик нафақасига чиққан эди.Ҳали пенсия таъминоти тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларини расмийлаштиришни охирига етказмаган эди.Олтмиш ёшга ё кирди ё кирмади.Оламдан ўтибди.

    Ўзбекистондагилар кўпчилиги бугунги шароитда олтмиш ёшга кириш ҳам катта бахт дейишади.Шу тўғримикан?

    Ахир бир инсон бир умр бир ташкилотда меҳнат қилиб энди қарилик гаштини сурай худога шукур , дея оёқ-қўлини хотиржам узатай, деганда у дунёга жўнаса.Ҳа, худо раҳматига олган бўлиб у дунёга оёғини узатиб кетган бўлсин.

    Эҳтмиол бу яратганнинг Абдусаттор акага меҳрибончилигидир.Чунки ишлади,ишлади, ахир болаларига тўртта нонни тишлатди.Аммо ўзи энди етдим деганда ерни тишлашига нима ҳам дейиш мумкин.

    Абдусаттор акани жудаям кўп одам танимайди.Лекин Абдусаттор акага ўхшаган қанча-қанча меҳнаткаш, ўзгаларга фойдаси теккан бўлса текканки аммо зиёни етмаган одамлар ҳақида эсланмаса ҳеч ким гина ҳам қилмайди.Аслида ҳамма инсон ҳам бир инсонку.Нега фалончини эслаб ҳамма дод дейиши керагу, аммо Абдусаттор акалар каби инсонларни ёдламаслик керак?

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz