Демократия тарафдорлари, инсонпарвар, ҳақпарвар кишилар ҳамдаўзбекистонликларни хавотирга солган воқеа юз берди.
Кеча Европа Иттифоқи мулозимлари 2005 йил октябрида Ўзбекистонга нисбатан қўллаган санкцияларини деярли бекор қилишгани хусусидаги қарорларини эълон қилишди.
Фақат Ўзбекистонга қурол киритмаслик эмбаргоси сақланиб қолган холос. Бунинг эса Ўзбекистоннинг бугунги Русиядан қурол-яроғ билан тиш-тирноғигача қуролланган диктатура режими учун сариқ чақалик ҳам аҳамияти йўқ.
Эмишки Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик мамлакатлардан бири бўлиб, у билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш Евроиттифоқ учун муҳим экан.
Бундан чиқди инсон ҳуқуқлари, демократия сингари гаплар қуруқ шиор эканда?!
Агар шундай бўлмаса икки йил аввал Ўзбекистоннинг Андижон қатлиомида айбдор саналган: 1. Собиқ Ўзбекистон ички ишлар вазири Зокир Алматов.
2. Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Тохир Муллажонов.
3. Ўзбекистон миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов.
4. Шарқий ҳарбий округ штаби бошлиғи Ўзбекистон мудофаа вазирлиги полковниги Павел Эргашев.
5. ИИВ 7332 тезкор ҳаракат қўшинлари бригада командири полковник Григорий Пак.
6. «БАРС» маҳсус қисм батальони командири ИИВ полковниги Валерий Таджиев.
7. ИИВ Генерал–майори Владимир Мамо.
8. Чирчиқ танк ҳарбий билим юрти раҳбари генерал-майор Қосимали Ахмедов
Шу йил сал аввалроқ ЕИ ўзбек мулозимларидан тўрттасидан виза чекловларини олиб ташлаган эди.Улар:
2005 йил Андижон фожеалари чоғида Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимини
эгаллаб турган, аммо ўша йили вазифасидан озод этилган Қодир
Ғуломовдан, 2005 йилнинг май ойида Ҳавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган,
бугунги кунда Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимини эгаллаган Руслан
Мирзаевдан;
Ўзбекистон қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи генерал-майор
Исмойил Эргашевдан ва шу йил суд залидан озодликка чиқарилиб, қамоқ
жазосидан қутилиб қолган Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Сайдулло
Бегалиевдан ҳам виза чекловлари олиб ташланган эди. Евроиттифоқ эрта ўтиб индин ўз моддий манфаатлари йўлида Хитой, Русия каби Ўзбекистондаги таъқибу тазйиқлардан бошпана сўраганларни Каримов талаби билан диктатор чангалига тутиб бериши ҳам мумкинга ўхшайди.
Акс ҳолда Андижон хунрезлиги сабабларини ўрганиш учун ҳалқаро мустақил суриштирув ўтказиш талаби билан чиққан Евроиттифоқ бугунги қароридаги каби тутуруқсизлик қилмаган бўларди.
Евроиттифоқ Ўзбекистонда яқинда бўладиган Президентлик сайловида иштирок этиш учун ноқонуний номзодини илгари сураётган Каримовни ўзининг моддий манфаатларидан келиб чиқиб қўллаб-қувватлаётганга ўхшамаяптими?
Лекин нафс йўлидаги бу каби уринишлар охир-оқибат аянчли якун топиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак.Буни эса бугунги дунёпараст сиёсатчилар мутлақо хаёлларига ҳам келтиришмаётгани ачинарли.