Нимасини айтай, Ўзбекистонда одамларнинг аксарияти оч-юпунлиги сир бўлмай қолди.Лекин одамларнинг шу оч-юпунлигини ҳам кўролмаётган Каримов аллақачон жонимизга тегиб бўлди.
Ҳар куни ҳар жойда бир низо, бир жанжал.Нон йўқ, айримлар ишонмаслиги мумкин, лекин нон ҳақиқатан ҳам шундай.Берилмайдиган маошлар 30 минг, бир қоп уннинг нархи эса 50минг сўм.
Қирғизистондан Мақсуд, деган қишлоқдошимиз билмадим қайси йўллар билан буғдой олиб келиб Ўзбекистондаги нархларнинг ярмига сотар эди.Лекин у уч марта ҳар-хил бўҳтонлар билан қамалиб чиқиб, ундан катта пул талаб қилганларга бермагани учун унинг ихтиёридаги тўрт КАМАЗ юк автомашинаси ҳайдовчиларини божхона хизматидаги аскарлар отиб ўлдиришди.
Лекин бу даҳшатли фожеа ҳақида ҳеч қайси бир ўзбек газеталари, радио ё телевизорда чурқ этилмади.Минглаб одамлар ўлганда мотам эълон қилмаган тўртта одамни отиб ташласа қайғурармиди.
Уларни нега отдинг деб сўрайдиган одам йўқ.
Эрта ё индин Ўзбекистонда уруш бошланиб кетишидан хавотирдамиз.Каримов мамлакатда қолганларни ҳаммасини қириб ташлаш режасини тузаётганга ўхшайди.Чунки у поймонаси тўлиб саломатлиги ёмонлиги учун ҳам, бу дунёдан ўтиб кетсам одамлар мендан кейин яшаб юрадиларми, деган ғараз билан шундай урушни келтириб чиқариб халқни қирмоқчи шекилли.
Ишқилиб охири бахайр бўлсин.Лекин бу айтаётганларим одамлар кўнглига ғулғула солиш эмас, балки бор гапларни етказиб қўйиш холос. Ўзбекистонда бугун одамлар ҳамма нарсага тайёр.Ҳатто жонларини беришга ҳам.У ёғини ўзингиз билиб олаверинг.