Каримов Туркманистонга бормоқчи.Унинг сафардан мақсади нима экан? Бир киши бирор ёққа отландими демак ниманидир кўзлаб боради.
Каримовни аллақачондан буён диктаторлар сафига қўшиб , унинг алдов-ёлғонлари сабабли ҳам кўпчилик мамлакат раҳбарлари бу субутсиз кишини ёнига йўлатмаяпти.Каримовдан фарқли ўлароқ озми-кўпми ислоҳотлар қилишга киришган янги Туркмабошини эса ҳатто АҚШга ҳам таклиф қилишди.
Табиий заҳираларга бой бу кичиккина давлат раҳбарини ҳамма ўзига мойил бўлишини ва унинг газ, нефтидан фойдаланишни бош мақсад қилиб олингани унчалик катта сир эмас.
Бироқ Каримовга нима керак?
Каримов Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов сафарларда бўлган мамлакатларда қўшниси Ўзбекистон ҳақида ва унинг бугунги зулмкори ҳақида фикр алмашган бўлиши мумкин деб ўйласа керак.
Кичик Туркманбошидан:қайларда бўлдинг, кимларни кўрдинг ва нималарни сўзлашдинг каби савол-жавоб қилиш учун отландимикан?
Бироқ Қурбонгули , Каримов қўл остидаги Ўзбекистондаги каби қўғирчоқ раҳбар эмаску.Кимларни кўриб, нималар ҳақида гаплашди ҳоҳласа айтади бўлмаса йўқ.Эҳтимол :"аллақачон кўпгина ҳалқаро ташкилотлар, нуфузли мамлакатлар раҳбарлари рўйхатидан ўчирилгансиз" деб айтар ҳам.