Ризобек Пятница, 2025-06-20, 05.04.42
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 17 » Савол-жавоб
    18.34.07
    Савол-жавоб

    jahangir_mamatov.jpgСайлов ва саволлар
    Президент сайлови билан боғлиқ саволларга Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовнинг жавобларини эълон қилиб бормоқдамиз. Бугун шу рукндаги учинчи жавоб билан танишинг. “ТУРОНЗАМИН”.

    Ҳўкизнинг думи…
    САВОЛ: Ўзбекистонда бўлаётган бу ўйинни аслида сайлов деб аташ мумкинми?(Малик).
    ЖАВОБ: Аслига қарайдиган бўлса, жуда кўп нарса ўз номига мутлоқ мувофиқ эмас. Лекин фикрни ифода қилиш учун шундай сўзни ишлатишга мажбурмиз.
    Сайлов диктатурага зид нарса.
    Диктатура бутун ҳокимият битта золимнинг қўл остида тўпланишидир. Сайлов эса ўз номи билан сайлов, бир қанча одам орасидан биттасини сайлаш. Шундай экан, диктатура шароитида сайлов бўлади, дейиш ҳўкизнинг думи Жума куни ерга тегади, дегандек гап.
    Ўзбекистонда эса сайлов-сайлов ўйини ўтмоқда. Каримов бу томошани халққа кўрсатмоқда десангиз адашасиз. У халқни ҳам, мухолифларини ҳам бир тийинга олмайди. Бу томошани у ташқарига кўрсатмоқда. Масалан, номзод номзод ўйини билан Авропа Иттифоқига сўриб туриш учун хўрозқанд берди.
    Аслида ташқари ҳам унинг томоша кўрсатаётганини билишини Каримов идрок этади. Лекин ташқари ҳам томошасизликдан, лаб ялаб туришдан хўрозқанд сўришни афзал билади. Яъни Каримовнинг ўйинларига қарсак чалмаса ҳам башарасига тупурмайди. Унга мана шу керак.
    Бугунги Ўзбекистон шароитида демократия деган сўз ўз маъносини йўқотиб диктатурани ангалатади.
    Сайлов ҳам худди шундай бир маънодан бошқа маънога кўчган ва “сайлов-сайлов ўйини” деган бирикмани яратган. Бундан кейин қаерда сайлов деган сўзга кўзингиз тушса, уни сайлов-сайлов ўйини деб қабул қилинг.

    САВОЛ: Каримов кўпроқ қайси номзоддан хавотирда? (Акмал).
    Бу ҳақда эртага ўқийсиз.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz