Президент сайлови билан боғлиқ саволларга Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовнинг жавобларини эълон қилиб бормоқдамиз. Бугун шу рукндаги тўртинчи жавоб билан танишинг. “ТУРОНЗАМИН”.
КАРИМОВ ХДПДАН ХАВОТИРДА
САВОЛ: Каримов кўпроқ қайси номзоддан хавотирда? (Акмал).
ЖАВОБ: Эътибор қилган бўлсангиз, Каримов ҳамма партияларга ўз
раисларини номзод тарзида олдинга чиқаришга изн берди, аммо ХДП бундан
мустасно. ХДП
дан партиянинг иккинчи одамига изн берилди. Биринчидан, у самарқандлик.
Иккинчидан, Каримовнинг отасига қариндошлиги тегади. Бунинг номзодликка
нима алоқаси бор? Чунки Каримов ХДПдан хавотирда. Нега?
1. ХДП собиқ коммунистик партиянинг кадрлар билан ишлаш услубини ўзида
сақлаб қолган. Партиявий интригаларни биладиган жуда кўп собиқ
раҳбарлар ҳали ҳам бу партияда.
2. Бошқа бирорта партиянинг ХДП қадар кучли ташкилий тизими йўқ, унинг ҳамма туман ва қишлоқларда ташкилотлари мавжуд.
3. Бошқа партияларнинг матбуот воситалари деярли кўзга ташланмайди.
ХДПнинг нафақат марказда, балки вилоятларда ҳам нашрлари бор.
4.ХДП (Каримовнинг изни билан бўлсада-ЖМ) ўзини мухолиф партия деб
эълон қилган ва оддий одамлар учун бу зулмдан қутилишнинг адреси бўлиб
кўриниш мумкин.
5. ХДП кейинги йилларда ижтимоий муаммоларни муҳокама қилиш учун “Очиқ
эшиклар” каби кампаниялар ўтказиб, тузумдан норози одамларни ўз
томонига тортмоқда.
6. Бу партия ёшлар орасида ҳам биз мухолифат партияси дея янги авлодни ўзи томонига ағдармоқда ва ҳоказо ва ҳоказо.
Агар масала бирдан жиддийлашиб қолса, бу партиядан чиққан “синалмаган
от” ўз “чавандози” ҳар қанча маҳоратли бўлсада, ағдариб юбориши мумкин.
Буни ҳис қилган Каримов бу партиядан ўзи яхши билган одамни илгари
сурди. Лекин келаётган хабарларга кўра, ундан ҳам хавотирда ва уни
жиддий таъқиб остида сақламоқда.
САВОЛ: Ўзбекистондаги сайловга туркларнинг таъсири бўлиши мумкинми? (Шароф).
Бу ҳақда эртага ўқийсиз.