Ўзбек зулмбоши Ашхободга боргани ва кичик туркманбоши билан нималарни гаплашаётгани ОАВ учун қоронғу бўлгани учун турли тахминлар айтилмоқда холос.
Аммо биз диктаторлар нимани ҳам гаплашарди, нима қилса-ю ўнг юзини ўрис акасига,чап юзини чин акасига тутиб газ билан кўнгилларини қизитиб тахтларини сақлаб туришса бўлди қабилида келишувларга эришишга интилишаётган бўлса керак, деб тахмин қилсак ҳам бўларди.
Лекин биз улар ҳақида башоратлар қилмоқчимасмиз.Биз ўзбек-туркман матбуоти оғиз кўпиртираётгани, худди совет иттифоқи давридагидай қон-қардошлик ҳақидаги ёлғон-ёпилдоқлари ҳақида икки оғиз сўз айтсак кифоя.
Умрбод пошшо бўламан деган Туркманбоши бир-биридан ғаройиб қонуну фармонлар қабул қилган эди бир вақтлар.Масалан ўшалардан ёдимда қолганларидан бири бошқа мамлакат фуқароларининг туркман қизларига ўйланиши ҳақидагисини айтсам.
Ўша фармонларга кўра туркман қизга ўйланадиган йигит Туркманистон ҳудудида уй-жойга эга бўлиши ва мамлакат фуқаролигини қабул қилиши, шунингдек 50 минг АҚШ доллари миқдорида давлат ғазнасига қалин тўлаши шарт қилиб қўйилганди.
Ёлғонлари тўлиб-тошган маҳаллий матбуоту уларга ҳамоҳанг айрим чет эл ОАВлари ҳам шулар ҳақида айтиб қўйишса дуруст бўларди.
Чунки азалдан қон-қардош бўлган айниқса биргина Тошҳовуздаги чегарада яшовчи ўзбек-туркманлар нафақат қуда-андачилик қила олишади, ҳатто аввалроқ у ёқдан бу ёққа келин бўлиб тушган қиз онасининг маъракасига ўтолмайди.Ёки аксинча бу ёқдан у ёққа ҳам шундай.
Аввалгидай тўй-томошалар аллақачон барҳам топган.Чунки ўзининг қизларига ўйланиш учун тўй қилишга қурби етмаётган ўзбек йигити қандай қилиб 50 минг АҚШ доллари бериб узун кўйлак туркман қизга ўйланади?
Икки диктатор эса юқоридаги каби қонун ё фармонни кучида қолиши ё қолмаслиги хусусида бош қотириб ўтирмайди.Чунки уларга тахт муҳим, халқ эмас.
Энди ҳов ўшандаги ҳофиз куйлаган қўшиқни бир эслайлик:
Айланаман,шарқни кезиб айланаман, Иболи бир ёр тополмай қийналаман. Ўз юртимнинг гўзаллари тил уқмаса, Узун кўйлак туркман қизга ўйланаман.
Ҳа , шоир ё ҳофиз орзу қилган у дамлар келармикан?
Лекин биз ошиқларга сал ўзларини юпатиш учун бошқачароқ куйлаб туришларини маслаҳат берган бўлардик.
Туркман қизни севмаганмиз, Аммо ҳавас қилганмиз. Узун кўйлак кийганийчун, Гоҳо куйлаб турганмиз.
Ана шунақа , имкон бўлмагандан кейин бошқача куйлашга тўғри келадида.Йўқ бундай куйламайман деганлар эса ўшанда туғилган туркман қиз ҳам, ўзбек йигит ҳам ўн саккизга кирганларини эслаб қўйишсин.