Президент сайлови билан боғлиқ саволларга Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовнинг жавобларини эълон қилиб бормоқдамиз. Бугун шу рукндаги бешинчи жавоб билан танишинг. “ТУРОНЗАМИН”.
ТУРКЛАР ВА КАРИМОВ РЕЖИМИ
САВОЛ: Ўзбекистондаги сайловга туркларнинг таъсири бўлиши мумкинми? (Шароф).
ЖАВОБ: Саволингиздаги “турклар” деган калимани мен икки тарзда тушундим.
1. Туркия турклари.
2. Туркиядан ташқарида яшаган ва Ғарб дунёсида таъсир кучига эга бўлган турклар.
Туркия ҳукумати исломий кучлардан ташкил топгани учун Каримов режими
алоқаларнинг аксар йўлларига ғов қўйган. Чунки Туркия ҳукумати ҳам,
Туркия халқининг аксарияти ҳам Каримов режими йўқолишининг тарафдори.
Йиллардир улар Кримовнинг мухолифаларини ҳам иқтисодий ва ҳам маънан
қўллаб келишаётгани биламиз. Буни Тошкент ҳам яхши билса керак. Шунинг
учун туркларнинг Ўзбекистондаги сайловларга бевосита таъсирлари филга
пашша чаққанчалик даражада ҳам эмас. Бунинг устига уларнинг ўз
муаммолари ошиб-тошиб ётибди ва мамалакат қадамба-қадам яна бир ҳарбий
тўнтариш сари бормоқда.
Ғарб давлатларида яшаётган туркларнинг дунёвий режим тарафдорлари
бўлганлари нафақат ўз мамлакатларида, балки халқаро ташкилотларда ҳам
каттагина нуфузга эгадирлар.
Улар нафақат Туркияда, балки умуман турк давлатларида дунёвий тузум
қарор топсагина демокартияга йўл очилади, инсон ҳуқуқлари устивор
бўлади деган фикрдалар. Улар отатуркчи бўлиб, исломий режим
тарафдорларини истамасликларини яширмайдилар ҳам.
Англияда истиқомат қиалдиган турк Ширин Акинернинг Андижон масаласи
бўйича Каримов режимига берган мададини унча-бунча одам ёки ташкилотлар
йўққа чиқара олмадилар ва у ўз ишини қилди.
Авропа парламентининг Марказий Осиё бўйича катта таъсир кучига эга
бўлган вакили Жем Ўздамир ҳам Ўзбекистон масаласида ҳисобот тайёрлаб,
Каримов режимини оқлаш учун катта одим отди. У олмониялик турк ва
Яшиллар партиясининг Авропарламентдаги “устун”ларидан бири.
Ўзбекистондаги сайловга қайси бир маънода Туркия ташқарисида
яшаётган ва дунёвийлик тарафдори ана шундай туркларнинг таъсири
бўлмоқда деб айтиш мумкин. Каримов мухолифлари ўзларини дунёвий сиёсий
куч сифатида кўрсата олмаганлари ҳам уларга баҳона.