Ризобек Четверг, 2025-07-24, 20.58.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 19 » Золимнинг зулмлари
    17.47.13
    Золимнинг зулмлари

    yusuf_juma_javhar.jpgКаримовнинг шоирга зулми

    Бугун Каримовнинг миршаблари Юсуф Жумаевнинг уйини босди
    Шоирнинг қамоққа олингани ҳақида хавотир бор!

    Файзулло, “Туронзамин” мухбири

    Бухоро вилояти Коракул туман ИИБ ходимлари Шухрат Хаттобов, Отабек Хасанов ва Алишерлар 2007 йил 19 октябр куни шоир Юсуф Жумаевнинг уйига бориб Юсуф Жумаев ва унинг угли Алишерни Коракул туман ИИБ идорасига олиб кетиш учун келганликларини айтадилар. Шоирнинг оила аъзолари рад жавобини беради.

    ИИБ ходимлар агар улар уз ихтиёрлари билан бормасалар, махсус гурух ёрдамида куч ишлатиб олиб кетамиз деб айтадилар. ИИБ ходимларининг айтишига караганда Юсуф Жумаев ва унинг угли Алишерга Пахта тозалаш заводига ифлос пахта топширди деб жиноят иши очилган. Бундай айб билан собик СССР даврида хам хеч кимга жиноят иши очилмаган.

    Холбуки, Юсуф Жумаев Пахта режасини биринчи сортга топшириб, бажарган. Бу хакда Коракул туман пахта Тозалаш заводидан берилган хужжатлар мавжуд. Шоир Юсуф Жумаев бу хужжатларни АКШ нинг Узбекистондаги элчихонаси вакиллари ва бизга хам курсатган эди .Хозирги пайтда Юсуф Жумаевни Коракул туман ИИБга олиб кетиш учун махсус гурух унинг уйи атрофини ураб олган.

    Президентлик сайлови якинлашар экан диктатор Каримов шоир Юсуф Жумаевга карши таъкибларни кучайтириб келмокда.

    Сайловни Юсуф Жумаевсиз утказишга харакат килмокда.

    Бунга Юсуф Жумаевни жисмонан йукотиш учун якинда Эрназаров Боходирни ёлланма котил килиб ёллаганларини айтиш мумкин. Шоирнинг турмуш уртоги Гулнора Олтиева ўз оила аъзолари билан Коракул туман Прокуратурасига ариза билан мурожаат килиб “Агар Юсуф Жумаев оиласига карши таъкиблар тухтатилмаса 20 октябрдан бошлаб давомли пикетларга чиқишини маълум килди.

    Узбекистон хукуматининг шоир Юсуф Жумаевга Карши килаётган бу харакатлари Европа Итифокининг Узбекистонга
    карши санксиялари юмшатилган бир пайтда кучайиб бормокда.

    Диктатуранинг бу харакати демократия сари бир кадам хам куя олмаслигини англатади.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz