Қанчалик эшитишга нохуш бўлмасин, лекин Каримов то сўнгги нафасигача тахтни қучоқлаб ўтади.
У Ашхобод сафарига кетар экан, бу ёқда янги ўйин бошлаб юборилгани маълум бўлмоқда.Албатта сценарий муаллифи Каримовнинг ўзи.
У кетдию гўё Ўзбекистондаги энг пулдор завод директори Александр Фармонов ( исмни қаранг Александр эмишу фамилияси Фармонов) миллатининг тайни йўқ яна исломшоҳ тахтда қолсин, деган компанияни бошлаб юборибди.
Мана кўрасиз яқинда ўша Александр ҳам руҳий беморлар шифохонасига ётқизилади, лекин унинг айтгани албатта амалга ошади. Яъни Каримов умрбод пошшоликка сайланади.
Лекин ҳеч кимга бу дунё боғлаб берилмагани каби Каримовга ҳам боғлаб берилмаган.Аммо ўзбеклар ҳали-вери қулликдан қутулмасликлари турган гап.Чунки улар ўзлари Каримовдан бошқа одам пошшо бўлиши мумкинлигини тасаввурларига сиғдира олишмаяпти.
Тўғри , айримлар гўё тарафдорларим кўп дея ёлғон ва сохта компанияни бошлаб юборишган эсада аслида бу сохтагарчиликлар ҳеч қандай натижа бермаслигини билишади. Аммо сиёсат нонини ейман деган бу каби сохтакорлар ҳеч бўлмаса ўзлари эмас болалари ҳалқумини ҳам ноҳалол луқма билан булғаётганларини билишмасмикан?