Одамлар ҳам ғалати, ким нима деса лаққиллаб ишонишаверади.Яқиндан буён пули кўплиги шов-шувларга сабаб бўлган Наманган вилоят Чуст туманилик Алишер Усмонов Президент бўлиши мумкин каби миш-мишларни тарқатиб юборишди.Бу каби арзон гаров миш-мишлар кимга керак экан-а?
Тошкентнинг Ачабод даҳаси лўли маҳалласидан чиққан шишафуруш бой лўлини ҳам пошшо бўлармиш деган миш-миш билан ном-нишонсиз йўқолганига ҳам одамларнинг қуруқ гаплари асос бўлганди.
Алишер Усмонов, 1995 йил қамоққа олинган , ўн йил Чуст тумани райкоми-ю кейинчалик ҳокими бўлган Рауфхон Муртазоев билан қариндош-уруғчилиги борлигини билган одамлар бўлса унинг Каримов ёки унинг қизи Гулнора билан дўст бўлиши ва қолаверса Президент бўлишига ишонишмасди.
Лекин эл оғзига этак тутиб бўлмайди, деганларидек Алишер Усмоновни Президент бўлиши мумкин дея хабар тарқатаётганлар шов-шув кўтариб нимага эришишмоқчи ўзлари билишади.
Усмонов ҳалику ер юзида нечанчиям бой пулдор экан, мабодо у Жорж Буш миқёсида, ё бирор бир Араб дунёси султони бўлганда ҳам Ўзбекистонга пошшо бўлолмайди.
Нега, деб савол ташлайдиганлар кўп бўлади албатта.Негаки Каримов аллақачон Усмоновдақалардан эҳтимол ўнта ва ундан мингтадан кўпроғининг бойлигини йиғиб қўйган.
Шунинг учун ҳам на Америка, на Оврўпо унга ғинг дея олмай қолган. Усмановни пошшо бўлиши мумкин деганлар ўзбекдан чиққан ўрис бойни ноқулай аҳволга солиб қўйишлари мумкин холос.