Эртага ҳам яшамоқчиман!
Кўзларимдан сочмасман юрак
Ёвга тузоқ тўшамоқчиман.
Қалбу умр парчалари ашк,
Эртага ҳам яшамоқчиман!
Ғанимларим қуртдек бесаноқ,
Мазлумларнинг бағрида пичоқ.
Золимлардан яшайман узоқ
Эртага ҳам яшамоқчиман!
Қароғимдан сочмасман жигар,
Ашкдан эмас, курашдан самар.
Ҳақ зафари—бўлсам музаффар,
Эртага ҳам яшамоқчиман!
Йиғламагин мазлум жон ҳалак,
Бамисоли сиқилган кўсак.
Эртага ҳам яшашинг керак,
Эртага ҳам яшамоқчиман!
XXX
Мени аҳли Мажнун пиримиз дейди,
Қуёшу оловлар қўримиз дейди.
Юлдузлар ёғдуси муҳаббатимдан
Тун бўйи жилмайиб нуримиз дейди.
Ашким уммонлари остидадирман,
Кўз ёш уммонлари дуримиз дейди.
Лахта лахта қонлар лолазоримдир,
Лолалар бағримни қиримиз дейди.
Ватан, меҳр, имон кўксимда яшнар
Улар юрагимни еримиз дейди.
Номардлар жонимнинг душманларидир,
Майдондаги эрлар шеримиз дейди.
Юсуфни тан олмас малай маддоҳлар,
Адлгўй шоирлар пиримиз дейди.