Ризобек Суббота, 2025-06-21, 20.30.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 22 » Чизгилар
    15.33.36
    Чизгилар
    Қайроқтош

    Бугун биз айтаётган гапларни билмадим неча йил аввалроқ кимлардир айтиб қўйган бўлса ажабмас.Аммо ҳамма айтилганларни яна қайта-қайта ёдга олишга, эшитмаганларга эшиттириб, билмаганларга билдириб қўйиш учун эҳтиёж сезилаверади.

    Шу боис ҳам қайроқтош ҳақида эшитганиммидим ёҳуд ўқиганмидим аниқ билмайман, аммо ўша масалнамо бу ибратли қатрани яна эсладим.У шундай эди:

    Қайроқтош шамширга гердайиб сўз қотди:
    -Биласанми шамшир, сенинг ўткирлигинг нимадан?

    Ҳар гал унинг нима дейишини аввалдан биладиган шамшир ўзининг вазифаси ортиқча нарсаларни кесиб ташлаш экани учун ҳам мақтанчоқ қайроқтошга: "нима демоқчисан яна" дегандай тик боқди.

    -Сенинг ўткирлигинг - дея сўзида давом этди қайроқтош - менинг хизматларим эвазига.Агар билсанг агар сени мен чархлаб турмасам, аллақачон ўтмас бир нарсага айланардинг.

    Шамширга шу гапларни айта туриб ногоҳон қайроқтош "қарс" этди-ю қоқ белидан иккига бўлиниб тушди.

    Шамшир унга ачинишла боқар экан, кераксиз нарсаларни кесишда давом этди.

    Нега бу масални эсладим, чунки шу кунларда қайроқбозлик касбини пухта эгаллаган бир болакай кўп ножўя сўз айтмоқда.Айтса-айтаверсину аммо у ҳам қайроқтош каби синиб бўлгану, аммо яна қумдан ўтиб оёқ остидаги гардга айланиб бораётганига ачинаман.

    Ризо Обид.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz