Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 05.20.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 22 » ТУРКУМ
    15.54.03
    ТУРКУМ
    Жаҳонгир МАМАТОВ:Ишоратлар

    jahangir_mamatov.jpgДАДАМ

    Мўғулистонда танк қўшинларида хизмат қилардим. 1977 йилнинг 23 феврал куни байрамни нишонлаш учун машқлардан казармага қайтдик.

    Бир неча кунлик машқлардан кейин энг катта ҳадя хатлар эди. Дадамдан хат келган экан.

    Дадам 47 ёшда, ўзлари хат ёзмас эдилар. Ўша пайтда бу менга жуда катта ёш кўринарди. Энди англасам, бу ҳали йигитлик даври экан. Лекин нима учундир дадам доим опаларим ёки сингилларимдан бирига айттириб хат ёзардилар.

    Бу сафар танидим. Ўзларининг хати. Ўз қўллари билан ёзганлар. Ўн кунлар олдин юборган эканлар. Байрам куни етиб келибди. Хат жуда ҳам самимий ёзилган ва раҳматли онамнинг жуда ёш -42 да оламдан ўтганлари дадамнинг кўнгилларини жуда оғритган экан.

    «Онанг бўлганда биргалашиб бориб, сени кўриб келармидик. Мен вақтим йўқ десам ҳам у «Қани йўлга тушинг» дея аллақачон мени олиб борган ва Монголия деган жойни ҳам кўриб келган бўлардик. Аммо онанг бизни ташлаб кетди…»

    Бу гаплар дилимни ўртаб юборди. Кўзда ёш билан қайта-қайта ўқидим.

    Шу пайт дивизиянинг хат ва телеграммаларни қабул қиладиган бўлимида ишлайдиган Хизир деган дўстим кириб келди. У менга қараб бир нарса демоқчи бўлар, аммо гапира олмай лаби титрарди.

    Бугун байрам бўлгани ва машқлардан қайтганимиз учун туркманистонлик Қосим деган дўстимиз ош дамлаган ва биз тўпланиб, байрамни нишонламоқчи эдик.

    Дадамдан келган хатни ўқиб, ошга бориш ҳам ёддан чиқибди. Хизир шунинг учун келди деб ўйладим.
    У менга яқинлашиб, титраган овоз билан:
    -Ким айтди?- деди.
    -Нимани?
    У қўлидаги телеграммани мажақлаб:
    -Йиғлама дўстим!-деди ва мени қучоқлаб, ўзи йиғлаб юборди.

    Икки кун олдин дадамни ё тасодиф, ё қасддан ўлдиришган экан…

    Силкиниб…
    Силкиниб боради тобут
    Қабр юлиб қолгач одамни.
    Силкиниб…
    Силкиниб йиғлай олмадим,
    Кўмиб келгандилар отамни.

    Силкиниб…
    Силкиниб ўқийман хатни
    Мактуб-отам,
    Қўлларим тобут.
    Силкиниб…
    Силкиниб тош бўламан
    Қабрнинг устида йиғламоқ учун,
    Қабрнинг устида ухламоқ учун.

    (ИШОРАТЛАР туркумининг олдинги лавҳалари учун мазкур номдаги бўлимга қаранг)

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz