Ризобек Пятница, 2025-06-20, 10.38.50
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 23 » Бугуннинг гаплари
    11.58.48
    Бугуннинг гаплари
    Виждон

    Ўзбекистондан бугун ҳар доимгиданда ваҳималироқ хабарлар келмоқда.
    Гўёки ўзбек халқи Каримовни севади, шу боис ҳам гўё Президентлик сайлови ўтказишнинг аҳамияти йўқ.

    "Пошшо ўғлининг ишқи қурбақага тушибди" деган бир гап бор."Одамлар Каримовни севади ва унинг тахтда қолиши учун" компанияси бошлаб юборилган бир пайтда диктатурага мухолиф кучлар нималар билан машғул?

    Албатта бу уларнинг виждонига ҳавола.Аммо виждоннинг ўзи бўлмасачи?

    У ҳолда нима дейиш керак, жиғилдонига ҳавола дейиш керакмикан?

    Аммо:" зулмкор режимга мен эмас сен қувват бериб турибсан", дея бир-бирининг ёқасидан тутаётгандай икки гуруҳ ўртасидаги олишув Ўзбекистон ва унинг халқи тақдири масаласи кейинги даражаларга тушиб, шахсий манфаатлар, аламзадалик, бир-бировидан ўч олиш гарчанд ўзларига сезилмасада атрофдагиларга яққол кўриниб турибди.

    Аслида одамлар Каримовнинг зулмларидан, ўзини мухолифатчи санаганлардан ҳам аллақачон безиб бўлишган.

    Одамларнинг бугун у ё бу мухолифат ташкилотига аъзо бўлиб кираётгани сабаби эса Ўзбекистондаги оғир иқтисодий ҳолатдан чиқиш учун бирор -бир иқтисоди барқарор мамлакатдан сиёсий бошпана олиш эканлигини шу каби ташкилотларга аъзо бўлаётганлар ўзлари ҳам яширмаяптилар.

    Келгусида сиёсий қочоқ мақомини олиб, ишлай бошлашгач маошларидан ёҳуд ижтимоий таъминот маблағларидан аъзо бўлган ташкилотларига фоизи билан гўё аъзолик бадали тўлаш мажбуриятини олган айрим "сунъий қочоқ фаоллар" тузоққа илинганлари ҳақида гаплар тарқалмоқда.

    Ўзбекистонликларнинг икки сиёсий лагернинг кўзга кўринмас тўрига тушиб қолаётганлари даҳшат албатта.Аммо шундай пайт келадики унда нада у, нада бу сиёсий ўйинчилар қочгани жой тополмай қолишади.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz