Ризобек Суббота, 2025-06-21, 17.54.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 24 » "А" дан "Я"гача
    01.16.02
    "А" дан "Я"гача
    Хислатлар ва иллатлар

    Одамзотнинг яхши хислатлари қанчалик кўп бўлса шу қаторда иллатлари ҳам шу қадар кўп.

    Ғоят кўп такрорланадиган гап: "беайб парвардигорнинг ўзи".
    Ана шундан келиб чиқиб одамзот хислатлари-ю иллатлари хусусида бир кимсанинг икки оғиз сўзи туфайли мулоҳаза қилиш, мушоҳада қилиш эҳтиёжи туғилди.

    Албатта у ҳам инсон, у адашди.

    Бир инсон адашса "шайтон йўлдан урди", деб ҳамма айбни шайтонга юклаб қўйиш осон.Лекин шайтон унинг қалбига қачон кирди-ю ва уни йўлдан оздира бошлади? Бу эса жавоб топиш қийин бўлган жумбоқдай назаримда.Лекин бир гапни комил ишонч билан айтиш мумкинки ҳар бир инсон шайтонни ҳамроҳ қилиши фақат ва фақат ўзигагина боғлиқ.

    Нега ҳамма шайтоннинг измига юриб кетавермайди ва ё аксинча нега ҳамма шууридаги шайтоний ҳис-туйғуларни қувиб юбора олмайди?

    Олимлар ва донишмандалар бу хусусда жуда кўп айтишган.Лекин ҳали ҳануз бир тўхтамга келишмаган.

    Сабаб?Сабаблари чексиздай гўё.

    Чунки одамзотнинг хислат ва иллатлари ҳар-хил талқин этилар экан, биттаси ғоят тўғридай туюлади, лекин яна бир бошқаси уни инкор этади.
    Ўзбекларда "чилласида теккан дард" ёки "қон билан кирган жон билан чиқади" каби иборами ё нақлми гаплар бор.

    Шулар ҳақида эслар эканман, ҳақиқатан ҳам аслан зот, насл-насабга кўп нарса боғлиқ эканда деган хулосада тўхтагим келади.

    Лекин унда ҳамма Одам Ато, Момо Ҳаводан тарқаганку, асли насли-насаб ҳамманики бориб уларга тақаладику , дея ўй суриб қоламан.Аммо ана шу Одам Ато ё Момо Ҳаво хатосини кейинги авлодда ёки наслда қай бири кўпроқ такрорлагандийкин?Демак наслга, зотга ҳам кўп нарса боғлиқ эканда.

    Шулар ҳақида бироз кенгроқ мулоҳаза юритиш учун ҳам инсон хислат ва иллатлари хусусида "А" дан "Я" гача деган бир нима чизгим келди.

    Демак биринчиси "А".

    Ақлли, аҳлоқли ва аксича ақлсиз, аҳлоқсиз...

    Қаранг, икки сўз деярли бир ҳил, деярли бир-бирига ғоят яқин.Нега униси бунисига мутлақо тескари, зид.

    Биринчиси қандай кишиларда бўлади-ю, иккинчиси қандай кимсаларда бўлади?

    Нега ҳаммада ҳам, ҳаммага хуш келадиган ҳислат бўлмайди?

    Эҳтимол биринчиси бўлмаса иккинчисининг фарқига борилмаслиги учун ибрат учун яратилгандир?Албатта шундай.

    Аммо биринчиси ҳамиша иккинчисини инкор этиб келади.

    Ақли камроқ бўлгани ҳамиша ақллилик даъвосида бўлади ва ўзининг ундан мукаммалроқ эканини исботлашга уринади.

    Саволлар шунақанги кўпайиб кетадики, қай бири ҳақида мулоҳаза қилишга бошинг қотади.

    "А" дан бошладик.Лекин бошлаганимиз қолиб охирги "Я" ҳақида ўй сура бошлаймиз.Нега?

    Менимча одамзот шундай зотки кўпроқ нарсаларни билишга интилади.Интилган сайин, кўп билган сайин эса ғоят кам нарсаларни билишини идрок қила бошлайди.Буни эса ҳар ким ҳам ҳис қила олмайди.Қанчайин оз билганлар кўп билдим дея даъво қилади.Қанчайин ўзидаги кам бўлган нарсаларни кўп дея даъво қила бошлайди.

    Демак ким даҳолик, донолик даъво қилдими демакки унда бу унвон йўқ.
    Одамзот ўзида йўқ ҳислатларни бор дея бонг урар экан...Жуда ғалатида тўғримасми?

    Ҳамма ўзида йўқ нарсага эҳтиёж сезиб у ҳақда кўп айтади ва ўша нарсани сўрайди.Ўзида бор нарсага эса эҳтиёж бўлмагандан кейин уни сўраб нима қилди.Демак ақллилар ҳеч қачон ақллилик даъвосини қилишмайди.

    Ҳа, бу ҳақда сўз айтаман десам ҳечда тугамас экан.Сиз ўзингиз-ўзингиз билан бу борада бир фикрлашиб кўрингчи.

    Кейин келгусида "Б" ҳақида фикр алмашамиз.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz