Ризобек Пятница, 2025-06-20, 16.36.42
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 25 » "А" дан "Я"гача
    12.33.38
    "А" дан "Я"гача
    Хислатлар ва иллатлар

    Бундоқ ўйлаб қарасангиз бир имло билан бошланадиган бир сўзнинг замирида маънолар шу қадар яширин эканки унинг уммонига шўнғисангиз дуру дурдоналар, шода-шода марварид мисол жавоҳирлар топасиз.

    Ҳа, мана яна бир мисол бунга.

    Бахт.У нима?Бир зумга кўз юмиб ўйлаб кўрингчи.Унинг ёнгинасида эса бахтсизлик.

    Мабодо сиз биласизми, бахтлиман деган бирор инсон тўлалигича бахтлилигини?Ёҳуд тўлалигича бахтсизлигини?

    Шу ўринда бир ривоят ёдимга тушди.Келинг уни сизга ҳам айтиб берай.
    Танадан жудо бўлган одамнинг боши тоғдан думалаб тушар экан ҳар онда "худога шукур, бундан баттар бўлиши ҳам мумкин эди" дермиш.
    Буни кузатиб турган бошқа бир киши эса: "бундан баттар яна нима бўлиши мумкин, бошинг танангдан жудо бўлсада, яна бундан баттар бўлиши мумкин, дея худога шукур айтасан" дебди.

    Танадан жудо бўлган бош эса:" эҳ, ҳе сен қараб тур бунданда баттар бўлишини кўрасан", дебдида думалаб бориб харсанг тошга урилиб тирқираб кетибди.

    Ҳа, бахт деганда ҳар ким ўз қаричидан келиб чиқиб ўй ўйлайдида.

    Соғлиги яхши бўлмаган киши учун саломатлик бахт, севилмаган инсонга севилмоқ бахт.

    Тахтталаб кимсага тахтга минмоқ бахт.

    Албатта инсон бахтга эришмоқ орзусида яшайди.Шу боис ҳам эртанги кунга ишонч, умид билан боқади.Лекин ҳақиқий бахт нимада?Ким бу саволга узил-кесил "бахт мана бунда" деган жавобни айта олади.

    Менингча бахт бу шу ёруғ дунёга инсон бўлиб келганимизда.

    Лекин яна хаёл олиб қочади.Наҳотки шу ёруғ дунёга келишнинг ўзи бахт бўлса.Мабодо бу синов дунёга келиш бахтсизлик эмасмикан? Чунки чақалоқ дунёга келар экан йиғлаб туғилади.Инсон оламдан ўтар экан йиғлаб кузатишади.Қаранг бахтдан ҳам, бахтсизликдан ҳам одамзот кўзёш тўкади.

    Мабодо баъзилар бахт бу молу дунёда дейишса, дарров кўнглимиздан "яхши инсон эмас экан, ҳамма нарсани мол-дунё билан ўлчар экан" деган фикр кечади.Нега?

    Чунки мол-дунё ҳеч кимга вафо қилмаганини билсакда аксариятимиз унга интилиб яшайверамиз.Гарчанд мол-дунё бевафо десакда кўнглимизнинг бир четида бу иштиёққа дарча очиб қўямиз.Чунки одамзотда балойи нафс деган нарса бор экан ундан воз кеча олмайди.

    Аммо нафсни ҳам жиловлай оладиганлар ҳам бор.Меъёрини билганлар шу дунё лаззатларидан оқилона баҳраманд бўлишади.Ё , шумикан бахт? Ҳамма нарсанинг меъёрини билиш...

    Албатта бу борада яна истаганча фикр юритиш мумкин.Лекин, дунёга келдингми , демак ота-она, устоз йўриғидан чиқма дейилган гапларни кўп эшитганман.Нега шундай дейишади?

    Ахир ҳамма инсон ўзича озод ва эркин бўлиши керак.Ё бир умр кимнингдир йўриғида юриш керакми?

    Лекин бахтнинг калити ана шу азиз кишиларда назаримда.Чунки аввал айтганимдай ҳар бир инсон хато қилади.Лекин хатонгни кўрсатиб турадиган, бевақт жувонмарг бўлмаслигинг учун бахт эшиклари сари йўллаб турадиган ота-онанг, устозингнинг дуосини ол.

    Ахир айтишганку, "олтин олма дуо ол" деб.

    Аммо соз устози туриб, нобоп устоз йўриғига юриб кетсачи кимса?Менимча унинг ҳаёти фожеали якун топади.

    Албатта энди бу яна узоқ мулоҳаза қилинадиган мавзулардан бири.Кези келиб бу ҳақда ҳам гаплашармиз.

    Ҳозирча эса мен ўз кўнглимдан кечганларни айтдим.Энди сиз ўзингиз билан ўзингиз кенгашиб кўринг.

    Кейин "В" ҳақида фикр алмашармиз.

    Ризо Обид.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz