-Чет элга одам жўнатмасак хазинамизнинг таги кўриниб қолади, жўнатсак
маҳмадана бўлиб қайтишмоқда, ҳаммага ақл ўргатиб, ҳақ талаб қиладиган
бўлишмоқда,-деди вазири аъзам Алдаркўсага.
-Қайтиб келмас қилиб жўнат!
-Лекин қабул қиладиганлар ҳам уста бўлиб кетган. Асосли ҳужжат талаб қилишмоқда.
-Шу ҳам муаммо бўлдими? Мана, масалан, бизни танқид қилишсин, бизга
қарши намойишга, пикетга чиқишсин, биз ёмон кўрган одамларни номзод
кўрсатиб, имзо тўплашсин, интернетда биз ҳақимизда жаллод деб ёзишсин.
-Биз деганингиз сизми?
-Йўқ, сен! (turonzamin.com). * * *
ЎЗИ…
-Нега сайлов олдидан “вақ-вақ”лаб қолишди?-деди Алдаркўса шикоятларни маслаҳатчининг олдига отаркан.
-Босгандан кейин қурбақа ҳам “вақ” дейди-да.
-Қурбақани ким ҳам босар эди? -Ўзингиз босиб турибсиз-ку? (turonzamin.com).