Лекин асосан унинг номи Ер.Унинг номини айтишимиз билан кўпчилигимизнинг кўнглимиздан кўк, осмон ўтади.
У ҳақда мулоҳаза юритишдан аввал бундан анча йиллар муқаддам эшитганим бир ҳажвнамо ҳангомани айтиб берсам.
Корейс
миллатли бир оила фарзанд кўриш иштиёқида эканлар уларга ўғил кўриш
насиб этибди.Унинг исмини Су қўйишибди.Лекин умри қисқа эканми икки
ойдаёқ нобуд бўлибди.Йиғлашибди-сиқташибди орадан бирмунча вақт ўтиб
яна бир фарзанд кўришибди.Эр-хотин фарзандаларига бу гал қисқа исм
қўймаймиз, ўтган гал Сунинг исми қисқалиги учун оз яшади, дейишибдида
Сунчунмункуннатафаноходинсизано дея узун исм қўйишибди.Бола бирярим
ёшга кириб эмаклай бошлаган паллалари экан.Ота-оналари еру кўкка
ишонмайдиган гўдаклари тасодифан эмгаклаб бориб оқарсув ариққа тушиб
кетибди.Буни кўрган қўшни болакай чопиб келибдида, узун исмли
болакайнинг исмини атаб, у сувга тушиб кетганини айтгунча вақт кеч
бўлиб гўдак нобуд бўлган экан.
Демак одамзотнинг ё бошқа бир жонзот ёҳуд мавжудотнинг кўп яшаши унинг қандай аталишига боғлиқ эмас эканда.
Нега
бу ҳажвнамо ҳикояни эсладим.Сабаби ернинг номи иккитагина ҳарфдан
иборат холос.Аммо Ер неча йилдан буён турибди?Осмончи? Ким аниқ айтиб
бера олади?
Лекин мени ўйга толдирган нарса у ҳам эмас бу ҳам эмас.Нега унинг номи Ер?...Шуниси қизиқ.
Одамлар
ердан жаъмики нарсаларни олишга ҳаракат қилишади.Масалан олтин кумушми,
олмосу ёқутми, нефту газ ва ҳакозо.Қазиб олишаверади, қазиб
олишаверади.Ер эса жим.Чунки у биладики одамзот ундан олган нарсани ҳеч
қаёққа олиб кета олмайди.Ҳамма топган-тутганлари билан бирга
охир-оқибат унинг бағрига киради.
Она замин деймиз, Момо Ер
деймиз, хуллас мадҳ этамиз.Аммо Ернинг бошига нималарни
солмаймиз.Осмондан туриб муздак қор тушиб музлатаман дейди, осмондан
туриб қуёш ёндираман дейди.Ер эса унисигида бунисигида бардош билан
чидайди.Ғинг демайди.Уни сеникимас меники деб бўлиб олиш учун
қирғинбаротлар қиламиз.Аммо ер қандай бўлсада шундайлигича бўлинмай
яхлит ҳолича тураверади.
Бундан ташқари ердан одамзот ҳамма
егулигу кийгулигини ундиради.Буниси майли.Аммо ана ўша едирган,
кийдирган ўзимиз онага, момога менгзайдиганимиз ерни тепиб-тепиб
кўксини зирқиратиб унинг юзига қонлар тўкамиз.
Ғалатида, агар одамзотга ерга қилинган муносабатни бошқа бир жонзот кўрсатса чидармиди экан?
Ер - оти ўзи билан ер.Энди сал англаётгандайман.У барибир ҳамма нарсани ,ҳамма мавжудотни ейди.Шунинг учун ҳам унинг номи Ер.
Лекин
ўйга толдирадиган яна энг муҳим жиҳат шундаки яхши хислатлини ҳам, ёмон
иллатлини ҳам истаса кунига битта-битталаб, истаса мингта-миллионталаб
ютади.Уни тўхтатишга одамзотнинг имкони борми?
Бўлса фалончи
тўхтата олади дея кўрсатингчи.Лекин ҳамма то ер ютгунча мен кўпроқ ютиб
қолай дея кўпроқ ютишга интилади.Лекин ҳамма нарсанинг тошу тарозиси
бўлгани каби насиб этганидан ортиғини ҳеч ким ютолмайди. Лекин кимга нима ё қанча насиб этган ҳеч ким билмайди.Аммо биламан дея даъво қиладиганлар ҳам йўқ эмас.
Шунақада.Ғалати-ғалати
сиру синоатлар бор.Еру осмон, одамзот сирлари чексиз-поёнсиз.Аммо
аксарият одамлар ҳамма нарсанинг боши ва охири бўлади дейишади.Лекин
қаерда боши-ю қаерда охири айтиб ё кўрсатиб берадиган одам борми?