Йўқдан бор қилиш санъатими бу ёхуд Юсуф Расулнинг янги ўйини?
Ушбулар
ҳақида аввалроқ ёзмоқчи эдим, аммо ўқувчилар қизиққонлик қилибди бу
киши дейишмасин деган андиша билан сукут сақлагандим.Чунки Юсуф
Расулнинг кимлигини ҳамма билади ва танийди, у билан пачакилашиб нима
қилдим дегандим.
Қолаверса Ўзбекистондаги Ватандошларнинг
бугунги ҳоли қолиб Юсуфнинг сайтимизга кириб айрим сўровномаларни
ўзгартиргани-ю ва материалларни ўғринча олиб ўз сайтида эълон қилгани
ҳақида ҳар томонлама:қонуний жиҳатдан ҳам, ўзи айтмоқчи журналистика
этикаси бўйича ҳам ҳақлигимни айтиб иддаолар билан қимматли вақтимни
зое кетказиб диктатурага қарши курашдан чалғимайин дегандим.Бундан
ташқари у бу каби бузғунчиликни атайлаб бошлаётганини тушуниб қолгандай
бўлдим. ( Бу ҳақда Юсуф Расулнинг ўзи ёзган мана бу галдаги бўҳтоннома ва иқрорномасини ўқиб танишишингиз мумкин Мухолифат юзидаги кора дог (давоми)
Бундай
юмуш билан фақат бузғунчи жосусларгина шуғулланиши мумкин.Мен уни
жавобгарликка тортишни талаб қилсам бўладими ёки йўқ?Ана энди ўзингиз
холис айтингчи.Яна Юсуф қонуну этика ҳақида ёзади.Аввал ўзига боқса
дуруст бўлармиди дейманда.
Аввалроқ очгани "Исёнкор" сайтида эса
сўровнома ўтказиб, унда Салай Мадаминовни 80 фоиздан кўп киши лидер дея
тан олди, дея ҳаттоки "Озодлик" радиосида ҳам эълон қилганди.Наҳотки
деганларга "ҳа, бу сўровнома ҳақиқий, уни ўзгартириш менинг қўлимдан
келмайди" дея ҳаммани лаққилатганди.Эндичи?
Унинг
бузғунчилигини тушуниб қолганимнинг яна бир томони шуки тутуруқсиз ўлик
партия лидери ҳисобланаётган "Эрк"чи Салай Мадаминовнинг гоҳ Президент
номзодлигига номзодимни қўяман деса, гоҳ қўймайман деб турган бир
пайтда унинг бу малайи ҳеч нарсага эриша олмаслиги аламини кимдан
олишни билмай бир жанжал билан воқеалар ривожини бошқа томонга буришга
уринаётганди.У Мадаминовга хайриҳоҳдай туюлсада аслида ундай ҳам эмас.
Мақсади бошқа. У
ўз сайтида рўйхатлар туза бошлаганда буни сезганман.Чунки у кимлар
Салай Мадаминов тарафдорлари экани ҳақидаги рўйхатни тузиб
Ўзбекистондаги ҳамкорлик қилаётган ташкилотига етказиши топшириғини
олган бўлса керак.МХХга эса галдаги овда кимларни ўлжа қилиб олишга
асос яратиб бергандай назаримда.
Мана энди кеча "Сентразия"
сайтида сентябрь ойида кўчириб босилган мақолани рўкач қилиб, бутун
"Туронзамин" рўзномаси-ю ва унинг қаторида Демократик Ўзбекистон
Конгресси ҳамда унинг раҳбарини асоссиз бўҳтону уйдирмалар билан айблаб
одамларни ўзининг навбатдаги зиддиятлар даҳанаки жангига ундаётибди.
Ахир
ҳар қандай иддао яна ўша Юсуф Расул айтмоқчи этикага қараладиган бўлса
асосий манба "Сентразия"га нега билдирилмай балки ҳеч бир асоссиз
Жаҳонгир Маматовга билдирилиб қолди?Унинг бу ҳатти-ҳаракатидан ким
манфаатдор бўлади?
Албатта Юсуф Расул каби бузғунчиликни касб қилганлар холос. Алишер
Соиповнинг ўлдирилгани борасида эса вақти келиб бу қотилликка ким
дахлдорлиги аниқланиши турган гап.Лекин Юсуф Расулнинг унинг баҳонасида
шов-шув кўтариб асосий муҳим жиҳат қолиб, бошқа жанжални кўтаришга
уриниши нега керак бўлди?Буниси эса ғоят муҳим.
Юсуф Расулнинг
галдаги МХХча ўйинидан мақсади аёнлиги ва унинг асл башараси янада
ёрқинроқ кўринганидан қолганлар ҳушёр тортиши керак.