Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 00.10.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 29 » Бугуннинг гаплари
    23.44.02
    Бугуннинг гаплари

    akbarorif.jpg«Ўлжа»га айланган халқимизни ўйласак – бирлашайлик

    Акбарали Ориф, “Бирлик” Партияси Андижон ташкилотининнг раиси

    Ривожланиб бораётган дунёда қамаш, ўлдириш, хўрлаш ва таҳқирлаш мумкин бўлган миллатлар оз қолди. Булардан бири ўзбек миллатидир!

    Россия ёки Қозоғистонда ишлаётган бирор ўзбек кундалик эҳтиёжи учун кўчага чиқса, унга кўзи тушган милиционернинг ҳам кўзлари қувончдан порлаб кетади, чунки унинг учун тайёр «ўлжа» ўз оёғи билан келаябди, агар унинг ёнида ҳеч вақоси бўлмаган тақдирда ҳам бир хумордан чиқиб уриш-тепкилаш мумкин.

    Чунки, у ҳеч кимга арзини айта олмайди! Унинг арзини ҳеч ким эшитмайди! Балким худо ҳам ундан юз ўгирган. Унинг тили йўқ! Чунки у бола-чақаси учун бир тўғрам нон топаман деб қулликка келган. Колаверса у - ўзбек!

    Ўзбекларнинг ҳуқуқ ҳимоячилари аталмишлари ҳам миллат ҳақида, диндорлар ҳақида чиндан ўйлаётганларига ишониш қийин. Чунки уларнинг кўпчилиги мухолифатни ҳали у қанотига ҳали бу қанотига бир-бир осилиб кўриб, сўнгра ўзларининг ҳуқуқ ҳимоячилигига ташлаганлар. Улар ўйламайдиларки, аслида, ўзлари ҳам мухолифатчилардир! Аммо улар буни инкор қиладилар! Осонгина сиёсатдан қочадилар, бу эса миллатни ўйлашдан қочишдир. Уларга у ёки бу лидер маьқул келмагани учунгина сиёсий курашдан воз кечворишлари мумкин.

    Бу халқнинг хўрланиши-ю ўлдирилишига эса ўз ҳукумати изн берган. Аниқроғи уни Призиденти изн берган. Изн бердигина эмас, балки зулмкорни рағбарлантириши мумкин. Бу қам майли-я, эндиликда бошқа давлатларда яшаётган ўзбекларнининг шўри бу ҳукумат шарофати билан қурий бошлади. Энди улар ҳам «ўлжа»ларга айланмоқда! Нима сабабдан ўзбекка бу дунё тор бўлиб қолди?

    Бунақа ҳукумат дунёнинг яна қаерида бор?!

    Бу ҳукумат вакиллари қайси миллатга мансуб? Наҳотки улар ҳам миллатдошларимиз? Йўқ! Улар миллатдошларимиз эмас!

    Агар улар миллатдошимиз бўлганида эди ўзбек халқини бу аҳволга солиб қўймас эдилар. Демак, Ўзбекистонни миллатининг тайини йўқ кимсалар бошқараяпти!

    Агар ҳукумат амалдорларини, қамокхона жаллодларини кимлигини суриштирсанигиз уларни кўпчилигининг ё миллатини тайини йўқ, ёки харомидан туғилган бўлиб чиқиши мумкин. Фақат шундай инсонларгина халқни хўрлайди халос.

    Энг ачинарлиси шуки, 1991йилдан буён собиқ Иттифоқ ҳудудларида янгидан шаклланаётган (шаклланиб ҳам бўлди) ўзига хос иқтисодий ўзанлардан ҳам Ўзбекистон четда қоладиган бўлди. Бу эса Ўзбекистон халқини чет эллардаги қулчилигини ҳали анча муддатларга узайтириши аниқ!

    Мухолифат вакиллари эса ҳукумат ташлаб қўйган суякка алданиб, бир-бирларимизни ғажиб ётибмиз. Бир-биримиздан кечирим сўраб, қўлни-қўлга беришга бизда эркакча мардлик етишмаябди.

    Бир пайтлар Салай Мадамин ўзини «Мен ўзбек эмасман, мен Хоразмликман!» деганини эшитгандай эдим. Балким, эшитмадим ҳам дейлик. Аммо, унинг кўзига ўзбек Абдураҳим бегонадек кўринаётганини ҳаммамиз биламиз. Балким, унинг учун Абдурахим майда миллатдандир, чунки у жуда ақлли!

    “Бирлик”га бирлашишга нима ҳалақит қилаяпти? Ўзбек бўлмаганлик-ми? Шу кунга келиб ҳам бирлашишга ўзида куч топа олмаган ўзбекни ким деб аташ мумкин?

    Балким, ҳамма айб Абдураҳим Пўлатдадир? Баъзи сайтларда ёзилаётганидек, Салай “мазанги” ва ҳизбутчи эканлиги учун уни Абдураҳим ака ёқтирмас. Иккалси бир-бирини ғажиб юраберсин, биз эса, балким, ўзбек деган номдан воз кечворишимиз керакдир!

    * * *

    Мен шу ергача ёзувимни “Бирлик” фаолига ва “Бирлик” сайтларига хос бўлмаган услубда ёздим. Бу услуб - раисимиз Абдураҳим Пўлат бошқа ўзбек сайтлари хусусида айтганидек, мазохизм услубдир. Яъни, оғир аҳволимиз хусусида дод фарёд қилиб, ўқувчининг ва ўзининг юрагини эзиб, шундан завқланиш услуби. Мен мазохизмда бошқа сайтлардан ҳам илгари кетдим ва ҳукуматнинг халқимизга ўтказаётган зулмидан ташқари, мухолифат ичидаги келишмовчиликларни ҳам мазохистларга хос завқ берувчи услубда ёздим.

    Аслида, бу услуб бизга ёт. Мен ҳам ростакам мазохист бўлсам эди, юқорида ёзганларимни Бишкекда танишганим журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши ҳақида дилларни тилка-пора қиладиган жумлалар билан давом эттирардим.

    Тўғри, бу лавҳани ёзишимга туртки бўлган воқеа мард ўзбек журналистининг ўлдирилишидир. Биз унга Оллоҳдан раҳмат тилаш ва унинг руҳи учун дуолар қилиш билан бирга, режимнинг Шовруқ каби бошқа қурбонларининг ҳам руҳини шод қилишни истасак, Абдураҳим ака айтганидек, азада ҳам энди нима қилиш кераклигини гаплашишимиз керак.

    Қилишимиз керак бўлган иш - мухолифатни бирлаштиришдир. Қандай қилиб? Бу асосий муаммо. Мен “гина-гудратларни унутиб” бирлашиш тўғрисидаги гапларни сийёсий маънода жиддий кўрмайман. Муҳим бўлгани - бирлашиш учун лидерлар ўз амбицияларини халқ манфаатидан юқори қўймасликларининг шартлигидир. “Бирлик” раиси ўринбосари Исмоил Дадажонинг “Ҳаракат” журналидаги мақоласидан биламанки, мухолифатни бирлаштириш йўлидаги охирги уринишни Салай Мадамин йўқ қилган.

    Демак, баъзилар амбицияларидан воз кечишни ўйламаяптилар. Менимча, бугун энг тўғри йўл – мухолифатнинг асосий кучи, мамлакат ичида фаолият кўрсатаётган ягона ташкилот бўлмиш “Бирлик” партиясида бирлашиш ва 2009 йил парламент сайловларига тайёрланишни бошлаб юбориш. Тўғри, “Бирлик” ҳам ҳукумат қаршисида ҳозирча кучсиз, аммо, бошқалар қўшилса, биргаликда яна ҳам кўпроқ иш қилоламиз.

    Агар бошқа гуруҳларнинг раҳбарлари ўз амбицияларидан ошиб ўтолмаслар, ҳозир “Бирлик” қилаётгандек, тўғри уларнинг аъзоларига мурожаат қилиш ва ундай раҳбарларсиз бирлашишга чақириш керак. Ана шунда бирлашиш тезроқ ниҳоясига етиши муқаррар. Ҳаммани бу йўналишдаги фаолиятни қўллаб-қувватлашга чақираман. Мана шу менинг конкрет таклифимдир.(harakat.net).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz