Жаҳонгир Муҳаммад
ЎЗБЕК
У Ўзбекдир
Ўз юртида Ватансиз у, Ватанидан айрилган , Учай деса уфқларга, қанотлари қайрилган.
У Ўзбекдир
Мансабдорни кўрганида қалтирайди тиззаси, Кучи етар қардошига, ҳамсояга иззаси.
У Ўзбекдир
Жаҳли чиқса тоғни талқон қилар ҳайбат азми бор, Миллатдоши қон ютса ҳам элу юртда базми бор.
У Ўзбекдир
Доно асл- насиҳату маслаҳатнинг устози, Аммо уни керак бўлса бошқаради бир този.
У Ўзбекдир
Оти фақат ўзига бек мағрурликнинг муроди, Аслида у таҳқирлардан элнинг бўғиқ фарёди.
|