Ризобек Пятница, 2025-06-20, 11.09.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 30 » Ўқувчининг гаплари
    00.25.08
    Ўқувчининг гаплари
    Тақлид

    Баъзи кимсалар бошқа бир кимсаларга тақлид қилиб одим отадилар.
    Масалан Сталин даврида жуда кўпчилик оддий кишилар ҳам қатағонга учрамаслик учун бўлса керак унга ўхшаб мўйлов қўйишни одат қилишган.

    Майли буку анча йиллар аввалги гаплар.Шу яқин орадаги гаплардан айтай.

    Бизнинг Андижон вилоятида Қобилжон Обидов ҳоким бўлган йиллари ҳамма вилоятдаги ўзича казо-казо раҳбарлару, ҳатто кичкинагина амалдаги лаганбардор раҳбарчаларгача мўйлов қўйиш одат бўлди.Чунки Қобилжон Обидовнинг бурнининг остида мўйлови бор эди.Мўйловни қўйганда ҳам ҳамма раҳбарчалар ўша Обидов мўйловига ўхшатиб қўйишарди.

    Мана у амалдан қувилди.Энди ҳамма раҳбарчалар ҳам мўйловларини олдириб ташлашди.Ҳозир мўйлови бор амалдор қолмади ҳисоб.

    Мен нимага буларни ёзяпман.Сабаби Андижон фожеаларидан сўнг тақдир тақозоси билан Швеция мамлакатида муҳожир бўлиб қолдим.Буни қарангки баъзи танимаган кишиларим билан шу ерда бир жойда бўлгач тез ўзгарганликлари шоҳиди бўлдим.

    Масалан шулардан бири ўзига бино қўйган биттасини биламан.У ора чорада сизларнинг тилингизда айтганда ОАВда кўриниб туради.Қаерда бир ташкилот ё бирор бир тадбир бўлса ўша жойда ҳозиру нозир.

    Уни жудаям яхши биламан.Чунки бу мамлакатга келгунча ҳам Қирғизистонда муомалада бўлишга тўғри келган.Лекин у кейинги пайтда билмадим нимага жуда ўзгарди.Ўзгарди деганим шуки, соқолли бир каттага тақлид қилиб у ҳам соқол қўйди.

    Атрофдагиларга ўзини тақводор кўрсатиш учунмикан дейман бу ҳаракатини.Чунки уззукун хотини билан ароқ ичиб кайфи тароқ.Ора чорада кўнгилхушликка ҳам юриб туради.

    Баъзан мени ҳам ўзи билан бирга шу каби вақтичоғликка таклиф қилиб қолади.Лекин мен уни ё буни баҳона қилиб унинг таклифига юрмайман.Чунки унинг таклифига очиқчасига рад жавоб бериш ҳам хавфли.Чунки у эртага ҳаммаёққа "анави киши бузуқи" дея хабар тарқатиб юборишнинг ҳадисини олган.

    Буларни сизга ёзаётганимнинг боиси шундаки унинг мунофиқликлари гувоҳи бўлганимдан жуда афсусдаман.Ўзимни қўярга жой тополмайман.

    Умид
    Швеция.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz