Ризобек Суббота, 2025-06-21, 07.49.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 31 » "А" дан "Я"гача
    11.30.34
    "А" дан "Я"гача
    Хислатлар ва иллатлар

    Жасорат.Сиз бу сўзнинг маъносини қандай тушунасиз?Айримлар жасорат кўрсатишни ҳеч нарсадан тап тортмай тикка бориш деб ҳам тушунади.Ҳақиқатан ҳам шундайми?

    Менимча бу унчалик тўғри эмас.Чунки ўз ҳимояси эҳтиёт чорасини кўрмай тиғнинг тагига бошни қўйиш бу жасорат эмас.Тўғри шундай кезлар бўладики унда жонни тиксанг сенинг жасоратингла яна бошқа жонлар омон қолади.Бу энди умуман бошқа ҳолат.

    "Тенгсиз билан тенг бўлма, теварагинг булғанади" дейилган нақл бор.Шунга кўра айрим асли қўрқоқ аммо ўзини жасоратли, қаҳрамондай тутадиганлар кўп учрайди ҳаётда.

    Жасорат ҳам ҳамманинг ўз доирасида ҳар-хил бўлади экан.Масалан кўчада ахлатхона титаётган кимса унинг ҳар кунги жойида бошқа ахлаттитар пайдо бўлса "ҳов сен нима қилаяпсан" дея ўз ахлатхонасини жасорат билан ҳимоя қила бошлайди.

    Тиланчи ҳам бозор дарвозаси олдида ҳар кун тирикчилик қилар экан, ҳадди сиғиб ё тасодифан бошқа бир тиланчи туриб қолса дарров муқобилининг кавушини ўнглаб қўяди.Бу ҳам ўз доирасида жасоратмикан, деб ўйга толасиз.

    Шунга ўхшаш шер ҳам ўз доирасида ўкириши , қўйлар ҳам ўз қўрасида маъраб жасорат кўрсатиши табиий ҳол.

    Ўзбеклар ғоят доно халқ.Масалан улар уйида ўтирволиб кекирдагини чўзадиганларга нисбатан "катагида туриб олиб қанотларини ёзиб қичқирган хўрозга ўхшайди" деб қўйишади.

    Кишилардаги ҳислатлар ва иллатлар хусусида мулоҳаза юритар эканман уларни тўла-тўкис оча олаяпман деган фикрдан йироқман.Чунки бу ҳақда, умуман бир ҳислат ёхуд бир иллат хусусида фикр юритаман десангиз шу бир калима атрофида бир умр мулоҳаза, мушоҳада юритиш мумкин.Шу жумладан жасорат ва қўрқоқлик борасида ҳам.

    Бу гал жасорат ҳақида сўз юритар эканман, бизнинг ватанда Ўзбекистонда одамлар шуурида қўрқоқлик аломатлари кўпроққа ўхшайди, деган бир ўй йилт ўтиб учқунлади-ю, сўнгра йўқ ундай эмас.Ахир уларнинг аксарияти мол-дунё учун худодан қўрқмаяпти-ю деган ўй ҳам кечди.

    Лекин пошшодан қўрқамиз.Ҳалол яшашдан қўрқамиз.Айбимизни бўйинга олишдан қўрқамиз.Ҳалол яшашдан қўрқамиз ва ҳакозо қўрқадиган жиҳатларимиз шу қадар кўпайиб кетганки, гўё занжир каби бутун вужудимизни, бор шууримизни маҳкам кишанлаб ташлагандай гўё.

    Ҳа,жасорат ҳам ҳар кимда ҳар турли.Лекин нима бўлганда ҳам ҳар нарсага эмас, ҳақиқатга бўй чўзган, зулмга қарши бош кўтаришга журъат эта оладиганларни ҳам жасоратли дейилса бўлар.

    Лекин бундай ҳислатли кишилар ғоят оз.Афсус.

    Қўрқоқлик эса кимгадир бир умр муте бўлиб ўтишга ўзини ўзи маҳкум этишдир.Бу ёмон иллатми ё ундай эмасми?Ким билсин эҳтимол қўрқоқларнинг ҳам бори яхшидир.Чунки қўрқоқ бўлмаса жасурни қандай ажратиш мумкин бўларди.Шундай эмасми?

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz