Ризобек Понедельник, 2025-07-28, 06.51.58
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 31 » Мулоҳаза
    11.59.33
    Мулоҳаза
    Журналист холислиги нимада?

    Қўлига қалам тутган ҳар бир киши борки холис бўлишни ўйлаши шарт.У турли доирадаги турли кишиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўртага чиқариб кўпчилик муносабатини ўрганиш керак.

    Лекин бугун ОАВнинг кўпчилигида ана шу холислик етишмаётгандай назаримда.
    Айниқса отиб ўлдирилган ўшлик журналист Алишер Соипов ҳақида турли-туман хабарлар тарқалмоқдаки уларнинг айримлари турли ОАВда турлича талқин қилинмоқда.Бунинг ажабланарли томони йўқ.Чунки матбуот оммага ана шундай рангбаранг фикр-мулоҳазаларни етказиб берувчи минбардир.

    Бу борада Демократик Ўзбекистон Конгресси "Туронзамин" рўзномаси таҳририяти бой тажрибага эгалиги кўзга ташланади.Бу нашр турли ОАВда эълон қилинаётган хабарларни эълон қилар экан айтганимиздай журналистик холисликни таъминламоқда.

    Аммо холисман деган айрим журналистлар эса( уларни чин маънодаги журналистлик касбидан йироқ бўлсаларда бу ўринда сифат учун журналист дея атамоқдамиз холос) ўзларининг нуқтаи назарларидан келиб чиқиб муносабат билдиришга ўтиб кетишяпти.
    Борингки журналист ўзининг шахсий муносабатларини билдиришга эҳтиёж сезар экан у ҳолда нима қилиш керак деган савол ҳам туғилади албатта.

    У ҳолда журналист ўша маконга бориб воқеа шоҳиди бўлганлардан ўрганиш керак тафсилотларни.Яна шуниси борки ҳаттоки тахминларни илгари суришдан аввал ўқувчига реал далил-исботлар, маълумотларни тақдим этиш шарт.

    Яна ўзимизга ўзимиз журналист қандай бўлиши керак деган саволни бериб кўрайликчи?Менинг фикримча журналист аввало яна ўша айтганимдай такрордай туюларку-я, лекин воқеалар ривожини кузатувчи ва оммага турли қарашларни етказувчи бўлиши керак.

    Бу борада албатта ҳамманинг ҳам касбий маҳорати юқори бўлмаганиданми баъзан ахборот тарқатишда шахсий муносабатлар қориштирилиб, ҳаттоки ҳақоратлашувгача бориб етилаётгани гувоҳи бўлиб қолаяпмиз.

    Бу эса тарқатилаётган хабарлар асосли ё асоссиз эканига аралаш-қуралаш бўлиб кетган қаламкашнинг холислигига шубҳа уйғотади.

    У ё бу даражада фикр билдираётганларнинг у ёки бу тоифасига қўшилишиб ҳайбаракаллачилик ва шов-шувни кучайтириш эҳтимол ўқувчиларни оз муддатга ҳайратга солар.Лекин асосий ахборот истеъмолчиси бўлган ўқувчи вақт ўтиб ҳақиқий маълумотни олгач шов-шувчи қуруқ гапнинг эгаси экан, деган хулосага олиб келади.Одамларда холисман деган журналистга нисбатан ишонч йўқолади.

    Бу ҳол афсуски ижодкор ё журналист, борингки қаламкаш мухбир деймизми, унинг маънан ҳалокатидир бу.

    Ризо Обид.



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz