Муҳтарам Ватандош, сизга нима бўлди?Бир қобиққа ўралиб қолган кимсага айланиб қолмадингизми?Чунки эрта ё индин Ўзбекистон тарихида яна бир машъум фожеа бошланиши арафасида турибмиз.Сиз эса аллақаёқдаги майда-чуйдалар билан ўралашиб асосий муҳим бўлган ҳаёт-мамот курашидан четланиб қолмаяпсизми?
Бундай деяётганимнинг сабаби шуки Каримов навбатдаги ҳукмронлик муҳлатини узайтиришга киришган бир пайтда олдимизга улоқ-кўпкаридаги каби ичига гўшт ўрнига сомон тиқилган ўлжани ташлаб қўйиб устимиздан кулиб қараб тургандай туюлмаяптими?
Ҳамма ўша ташланган ўлжанинг ичида нима бор экан дея қизиқсиниб турган пайтда эса Каримов кўчама-кўча юриб "Сиздан бошқа Президентни кўргани кўзимиз йўқ" деган мазмундаги варақага имзо йиғиб юрибди.
Сизчи азиз Ватандош!Қачон бу каби ўйинларга теран фикр, ақл кўзи билан қарайсиз?
Авваллари ўзбеклар шундайин зийрак эдиларки бир сўзнинг нима маънода айтилаётганидан минг маъно чақар эдилар.Энди -чи?Эндиликда Ватандошларимз бир-бирларини чақиш билан оввора-ю сарсон бўлиб қолмаяптиларми?
Бир айтамиз, икки айтамиз.Қани эди зийрак ватандош буни англаб етса.Йўқ аксига олиб қовоқ-тумшуғини осади.
Ҳа,нимагаки ҳақ гапни айтилса бугун ҳеч бир миллатдошга ёқмаган каби сизга ҳам ёқмаяптида ватандош.
Келинг майда-чуйдалардан бошини хасга ўраган аллақайси жонзотга ўхшамай мустақил бир инсон каби бош кўтаринг.
Ватандош!Эҳтимол сўзларим оғир ботар, лекин холисона туриб ўзингизга ўзингиз бир кенгашиб кўринг, атрофингизга очиқ кўз билан назар ташланг ахир.Кимларнинг қуршовида қолиб,гирдобида учаяпсиз?
Муҳтарам ватандош!Агар Сиз учун миллат тақдири, Ўзбекистон тақдири аҳамиятли бўлса зулмга қарши ўз сўзингизни айтинг.