Ризобек Суббота, 2025-06-21, 08.36.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 2 » "А" дан "Я"гача
    00.38.59
    "А" дан "Я"гача
    Хислатлар ва иллатлар

    Инсоф.Инсоф сари барака жумласи ҳам кўп ишлатилади.

    Ҳаммамиз бошқа бировимизга инсоф тилаймиз.Худо инсоф берсин унга деймиз.Лекин ўзимизга ўзимиз инсофни деярли сўрамаймиз.Чунки энг уччига чиққан қаллобни ҳам инсофсиз деб кўринг-га ёқангиздан тутади.

    Инсоф фақат моддий меъёрда эмас балки маънан меъёрда ҳам ғоят зарур бир ҳислат бўлиши керак менимча.Масалан бирор бир кишига нисбатан сўз айтишда ҳам кўп ҳолларда инсоф чегарасидан чиқиб кетиб қоламиз.

    Менимча инсофли киши аввало ўйлаб гапиради, ортидан иложи борича узр сўраб юрмайди.Лекин нафақат бизнинг миллатда ёҳуд минтақада балки мана ҳозир шоҳиди бўлиб турганимиз Ғарб мамлакатларида ҳам жуда чиройли узр сўраш ҳислати бор экан.

    Баъзан шундай гаплар қулоққа чалиниб ёки бўлмаса кўзга ташланиб қолади.Уни эшитганингиздан ё кўриб қолганингиздан уялиб кетасиз.Яна бошқачароқ мисол айтсам:"инсофсиз экан мени ҳурмат қилмаяпти, ҳурмат билан юрсин, мен ҳам уни ҳурмат қиламан кейин" деган гапларни эшитиб қоламиз.

    Шундай ҳолларда сизни билмадимкуя мен таажубланиб қоламан.Чунки инсоф ё ҳурмат бозорда сотиладиган ё сўраб олинадиган нарса эмаску.Тўғри эмасми?

    Менимча ўзимга нисбатан инсофли бўлишларини, ҳурмат қилишларини ҳоҳларканман демак ибрат кўрсатишим керак.

    Лекин мен бу ўринда ҳурматга умуман нолойиқ бўлган одамзот қиёфасидагиларни бундан мустасно деб биламан.Чунки бундайлар ҳам кўп такрорлаб айтиб келаётганимиздай инсоф, ҳурмат, уят-андишадан йироқ кимсалар.Инсофсизлик ва  ҳурматсизлик бундайларнинг ишлатаётган ёҳуд истеъмолдаги сўзларидан ҳам маълум.

    Нима бўлганда ҳам ўшаларга ҳам инсоф тиланаверади.Мана масалан неча йиллардирки диктатор Каримовга ҳам ҳанузгача инсоф тилаб юрибмиз.Неча миллион одам ҳар куни инсоф тилайди.Лекин унда шу нарса йўқ аслида , шунинг учун ҳам бари тилаганларимиз бефойда.Аммо барибир инсоф тилашда давом этаверамиз.Айтадиларку "чиқмаган жондан умид" дея.

    Бошқаларни мисол қилиб айтмайин ўзимнинг мисолимда айтиб қўя қолай.Баъзан шундай ҳолатлар бўлиб қоладики, инсофсизлик билан қилинган битта ноҳақ сўз ё ҳаракатга дуч келиб қолсам ўн ҳисса ноинсофлик қилиб юбораман.Ҳалиги одам кейин бир умр ғингшиб юради.Айтмайдики "мен бошладим э йўқдан бе йўқ инсофсизликни, аввал пичоқни ўзимга уриб кўрайчи, оғримаса кейин унга урай" дейиш йўқ.

    Лекин ўшандайларга ҳам раҳмат.Ўшандай инсофсизлар бўлмаса инсофлини қаёқдан ҳам ажрата олардик.

    Ишқилиб инсофлилар кўпаяверсин.Мабодо инсоф тилаётган бўлсангиз, ўзингизга ҳам ўша ҳислатдан озгина сўрашни унутмасангиз бўлди.

    Ризо Обид.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz