Ризобек Пятница, 2025-06-20, 23.00.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 2 » Инсон ҳуқуқлари
    22.40.37
    Инсон ҳуқуқлари

    Украина махсус хизматлари ўзбекистонлик қочоқларни яна “овлай” бошладилар

    “Мемориал” ҳуқуқни муҳофаза қилиш марказининг хабар беришича, Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) ходимлари Ўзбекистон махсус хизмати талабига кўра, ўзбекистонлик қочоқларни қидириш билан шуғуллана бошладилар.

    “Мемориал” ҳуқуқни муҳофаза қилиш марказининг матбуот варақчасида айтилишича, 2007 йил 31 октябрь куни бир гуруҳ УХХ ходимлари Киев яқинидаги Мостишче қишлоғига келиб, ўзбекистонлик Шуҳрат Ғозиев рўйхатдан ўтган манзили бўйича, ўша уйда яшаётган марказий осиёлик меҳнат муҳожирларидан суриштирув йўли билан унинг қаердалигини аниқламоқчи бўлганлар.

    “Мемориал” маълумотига кўра, Қўқонда туғилган 34 ёшли Шуҳрат Ғозиев 1999 йил 3 октябридан буён “Ҳизбут таҳрир” партиясига аъзоликда айбланиб, қидирувга берилган. Украинада “Ҳизбут таҳрир” партияси таъқиқланмаган.

    “Мемориал” маълумотига кўра, бешта ака ука Ғозиевлардан тўрттаси уларга нисбатан конституциявий тузумга тажовуз, террорчилик ва банг моддаларини сақлаганликда айблов эълон қилган Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идораларидан яшириниб юришга мажбурлар.

    Матбуот варақчасида Украинадан сиёсий бошпана сўраган ўзбекистонлик қочоқни Ўзбекистон махсус хизматлари талабига биноан қўлга олмоқчи бўлган УХХ ходимларининг ҳаракати жиддий ташвиш туғдираётгани қайд этилади. Қримда истиқомат қилиб келган сиёсий бошпана сўрамиш ўн бир қочоқларини 2006 йил февраль ойида Ўзбекистонга ноқонуний тарзда бериб юборилишига ҳам УХХ бевосита масъуллиги маълум. Уларнинг баъзиларига нисбатан қийноқлар қўлланилган. Халқаро норозиликларга қарамай, УХХ бу акцияни қораламайгина қолмасдан, балки мамлакатдан чиқариб юборилган ўзбекистонликларни террорчилик ташкилотига аъзоликда ва Украина хавфсизлигига таҳдид туғдирганликда айблаган.

    "Мемориал"
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz