Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.48.58
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 33
    Гостей: 33
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Ноябрь » 2 » "А" дан "Я"гача
    23.06.05
    "А" дан "Я"гача
    Хислатлар ва иллатлар

    Йўл.Ҳа, йўл одамнинг хислат ва иллатларини очиб беришга кўп жиҳатдан боғлиқлик томонлари бор.

    "Менга йўл беринг, бу ишнинг уддасидан қойилмақом чиқаман" дейишади қатъият билан."Ёшларга йўл берайлик, зеро улар келажагимиз", деган шиор тез-тез такрорланиб туради.

    Ёки бўлмаса инсоннинг қандайлигини билмоқчи бўлсанг сафар йўлингда ҳамроҳ қилиб синаб кўр ёҳуд умр йўлингда кимларни йўлдош қиласан ҳаётинг мазмуни белгиланади каби мулоҳазалар ҳаммамизга таниш.

    Шу ўринда узоқ вақт аввал эшитганим бир қизиқчининг йўл ҳақидаги ҳажви ёдимга тушди.У кулгули туюлсада, аммо ярим ҳазил, ярим чин ёҳуд ҳар қандай ҳазилда ҳам ҳақиқат бор деганларидай бу ҳажвда ҳам кичик ҳақиқат яшириндай.Мана ўша ҳажв мазмуни:

    Бир мусофир киши қидирган манзилига етиш учун йўл-йўлакай учраган кишидан сўрабди:
    -Биродар, мана шу йўл қаёққа боради?
    -Бу йўл ҳеч қаёққа бормайди.У узала тушганча неча йилларки чўзилиб ётибди яна билмадим қанча ётади.Аммо сиз қаёққа борасиз ўзи- деган экан сўралган киши.

    Ҳа, йўл юрмайди, биз йўлдан юрамиз.Йўлдан эса эзгу ниятли ҳам, бир неча дақиқадан сўнг бир фожеани содир этишга чоғланган кимса ҳам юради.Лекин йўл яхши-ёмонга ажратмай ҳамманинг оёқлари остида ётаверади.

    Ўша машҳур қўшиқда айтилгандай "Бу йўллардан шоҳ ҳам, гадо ҳам ўтади".

    Лекин йўловчилар турли-туман , йўлга муносабатлари ҳам турлича.Кимдир хиргойи қилиб боради, кимдир бунчаям ёмон ўнқир-чўнқир экан бу йўл дея ёзғириб боради.Кимдир қон тўкади бу йўлга, кимдир жон беради бу йўлга.

    Йўлда ҳамроҳ қилганингиз яхши киши бўлса жоннинг ҳузури.Сайру саёҳат кўнгилли ўтади.Йўлдошингиз яхши бўлмаса- чи? Унга қўшилиб сиз ҳам "йўл азоби - гўр азоби" деганларидай озурда бўласиз.

    Мана нима учун инсон ҳислати-ю ва иллатларининг йўлга боғлиқлиги бор дедик.

    Синалмаган тойни ҳам йўлга солиш учун қанча маҳорат керак бўлгани каби, бир инсон боласини ҳам яхши ҳислат йўлига солиш қийинми ё осонми?
    Бу энди албатта анчайин мулоҳаза юритиш керак бўлган мавзу.

    Бундайларга қараб туриб:" бўладиган бола болалигида бош бўлади, бўлмайдигани юзга кирса ҳам ёш бўлади" дейишади.Шу ўринда ўйга толасан киши.Бош бўлган яхшими ё ёш бўлган яхшими?Шуни айтиш керакки одамларнинг бир қисми бош бўлган яхши деса , яна бир бошқа қисми ёш бўлган яхши , дейишлари аниқ.Униси тўғрими ё буниси тўғрими?

    Ҳақиқатан ҳам ҳамма бош бўлавермайдику, агар шундай бўлса ким ёш бўлади ё оёқ бўлади.Ахир жамият учун бош ҳам , оёқ ҳам, қўл ҳам керакку.

    Яна билмадим.Мен қай бир фикрга қўшилсам дея сиз каби ўйланиб қоламан.Кейин айтаманки ёш ҳам бўлиш керак, бош ҳам бўлиш керак.Йўқ унда...
    Шунақада, у ёғига бир нима дейишга гоҳо иккиланиб қоласан киши.

    Ризо Обид.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz