Юсуф ЖУМА

Подшоларга овоз керак милён-милён
Алам деган аждар сени ютади
Итдан куркиб битдан
куркиб уф дерсан.
Бир пуф десанг дунё
колиб кетади
Балки букун, балки
индин пуф дерсан.
Номардларнинг туёгини
силайсан
Изларига хаётингни
улайсан
Куркканингдан ёвга умр
тилайсан
Качонгача пуч шаънига куф дерсан.
Итга ялок булгунингча
умри оз
Майдондаги отга
булгин чавандоз.
Хурлик бахтдир, хурлик
толеъ деган соз
Качон кураш инсон учун
урф дерсан.
Кавм тушган куркув
номли узанга
Гирдоб эрур мадад
кулин чузганга
Пешонангга куёнларни
ёзганга
Шурлик Юсуф умринг буйи туф дерсан.
2.02.05.
Подшоларга овоз керак
милён-милён
Мени эса битта овоз
этган султон.
Подшоларни подшо
килган эл овози
Нари борса беш ун
йилдир тахт парвози.
Шукр, менинг
подшолигим абадийдир
Парвозларим –
наволигим абадийдир.
Подшоларни халк овози
сайлагандир
Мени эса шукр
Тангри сийлагандир.
Каминадир сузи билан
шох, хукмдор
Ахир менга овоз берган
парвардигор.
3.02.05.
Дустлар мени душманга
Шаксиз
ушлаб беради.
Тишла деса кутуриб
Копиб, тишлаб беради.
Топогондир бариси
Копогондир бариси,
Ук илондир бариси,
Маргни нишлаб беради.
Тузоклари манфаат,
Маёклари манфаат,
Байроклари манфаат,
Ёвга кишнаб беради.
3.02.05.
|