Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.40.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 28
    Гостей: 28
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Ноябрь » 3 » Шеърият
    11.21.27
    Шеърият
    Юсуф ЖУМА

    Тангрим Юсуфга жонни минглаб берсанг бўлмасми?

    Бу юртда кимки тирик
    Бурда нонни тишлайди.
    Демак бу жон, албатта,
    СНБда ишлайди.

    Кимки ернинг устида
    Нафас олиб қишлайди.
    Қўйнида ҳужжати бор
    СНБда ишлайди.

    Бу дўстинг, бу қариндош
    Хешим дейди хешлайди.
    Сени сотади, ҳақгўй,
    СНБда ишлайди.

    Бу отанг, бу онангдир
    Илондайин нишлайди.
    Пуллайди жигарини
    СНБда ишлайди.

    Сотқинликни тубан эл
    Толе билар хушлайди.
    Ҳамма бир идорада
    СНБда ишлайди.

    Бу қавм, бу ҳукумат,
    Марднинг дилин решлайди.
    Ҳатто мухолифат ҳам
    СНБда ишлайди.

    Сўргин десанг балчиқни
    Бари сўрар, бешлайди.
    Фоҳишалар, жалаблар
    СНБда ишлайди.

    Ҳомила қимирласа
    Она қорни муштлайди.
    Ичимда исён, бос деб
    СНБда ишлайди.
    1.07.07.

    Икки кўз икки уммон Тангрим кўпроқ уммон бер
    Ёрга уялмай икки уммони қандоқ берай?!

    Тан юрак, жон уч вайрон, Тангрим кўпроқ вайрон бер
    Ёрга уялмай учта вайронни қандоқ берай.

    Тўрт фаслим тўртта хазон, тангрим, кўпроқ хазон бер
    Ёрга уялмай тўртта хазонни қандоқ берай.

    Ишқ , вафо, соғинч, дард, ғам—жонимдаги беш вулқон,
    Ёрга уялмай бешта вулқонни қандоқ берай.

    Чор томон, остим, устим чаманзордир, оловдан
    Ёрга уялмай олти бўстонни қандоқ берай.

    Бошим етти кўкча бор, савдоси билан тўлгин,
    Ёрга уялмай етти осмонни қандоқ берай.

    Тангрим Юсуфга жонни минглаб берсанг бўлмасми,
    Ёрга уялмай хаста , ним жонни қандоқ берай?!
    1.06.07.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz