Умид
Швецияда бугун биринчи қор ёғди
Дунёнинг
у четида қор ёғади, бу четида иссиқ бўладида, дейишингиз мумкин.Тўғри,
шундайкуя, лекин бу томонда қор ёғса газ етарли, иссиқлик билан
таъминлаш ўз ўрнига қўйилган, лекин шу қиш-қировли кунларда
Ўзбекистонда қолган бола-чақаларимиз нима қилаётибди экан, деб
безовталигим бошланади.
Чунки
Ўзбекистоннинг гази Россияга ундан нари Европагача арзонгина узатилиб
турибди, лекин ўзимизда нимага етишмайди дея куюнаманда. "Бўзчи белбоққа ёлчимабди" деганлари шумикан дея ўйга толаман.
Нима
бўлса ҳам Швецияда қор ёғди.Қиш мавсуми бу ёқларда узоқ давом
этади.Қуёшни кўриш учун анча вақт маҳтал бўлиб юрамиз, лекин
шведларнинг меҳри қалбларни илитиб туради.Биздачи?
Одамлар
"Каримов яна пошшо бўлиб қолаверсин", дея тўрт киломи беш кило пахта
мойини арзон беришгани учун имзоларини қўйиб беришаётгани ҳақидаги
хабарларни эшитиб, "наҳотки ҳалиям озод бўлишни истамаётибди
Ватандошлар", дея куюнаман.
Менимча ҳамма ҳам шу ўйда бўлиши кераккуя, лекин дилидагини тилига чиқариб айтиша олмаяптида.
|