Уйда
пайтимда эса машиналарини қўни-қўшниларимнинг уйлари ёнига қўйиб менинг
уйимни кузатишади. Қўшниларим ўз дарвозалари тагида соатлаб, кунлаб
тўхтаб турган номерсиз машиналар ва уларининг ичидаги нотаниш кишиларни
кўриб қандай аҳволга тушишларини тасаввур қилиш қийин эмас.
Жомбой туман прокурори
Д.САИДҚУЛОВга
Жомбой ш., Ҳашдала кўча, 55-уйда яшовчи фуқаро
Холиқназар ҒАНИЕВдан
Бир неча йилдан бери ўзим ва уйим қандайдир номаълум шахслар
кузатуви таъқибида қолмоқдамиз. Бу кузатувчи-пойлоқчилар асосан
байрамлар ва шунга ўхшаш ижтимоий воқеалар арафасида пайдо бўлишади. Бу
ҳақда маҳалла посбонидан тортиб то туман ИИБ бошлиғигача қайта-қайта
мурожаат қилганман. Лекин ҳеч қандай фойдаси бўлмаётир.
Мана бу сафар август ойининг ўрталаридан бошланган кузатиш-пойлаш
таъқиби шу кунгача узлуксиз давом этмоқда. Кузатувчилар аксарият
ҳолларда давлат номери олиб қўйилган автомашиналарида ва пиёда менинг
изимдан юришади. Уйда пайтимда эса машиналарини қўни-қўшниларимнинг
уйлари ёнига қўйиб менинг уйимни кузатишади. Қўшниларим ўз дарвозалари
тагида соатлаб, кунлаб тўхтаб турган номерсиз машиналар ва уларининг
ичидаги нотаниш кишиларни кўриб қандай аҳволга тушишларини тасаввур
қилиш қийин эмас. Шунинг учун қўшниларим олдида ҳам ҳижолатдаман.
Бу кузатувчи-пойлоқчилардан нима учун мени таъқиб қилаётганларини
сўрамоқчи бўлиб олдиларига яқинлаша бошласам улар мендан қочиб қолишади
ёки «бировни кутиб турибмиз» деган бемаъни, жавобни беришади. Билишимча
бунинг, сабаби менинг ҳурфикрлилигимда, ўз партиямизни тузишга
уринаётганимизда. Бу эса ўзгача фикрлаш учун таъқиб бўлиб, фуқаронинг
Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларининг қўпол
равишда бузилишидир.
Менга бўлаётган ушбу таъқиб-тазйиқларнинг дарҳол тўхтатилиши учун прокуратура томонидан тегишли чора кўрилишини сўрайман.
Холиқназар Ғаниев.