ЎН САВОЛГА ЎН ЖАВОБ!
САВОЛ: Агар 2007 йилнинг 23 декабр куни Каримов сайланмай қолса, нима бўлади?(Насим).
ЖАВОБ: У ўз жойида қолади.
XXX
САВОЛ: Каримов ўлган кун нима бўлади?(Шуҳрат).
ЖАВОБ: Мотам байрами!
XXX
САВОЛ: Агар янги сайланган номзодлардaн биттаси сайланиб қолса, нима бўлади?(Рустам).
ЖАВОБ: “Жаслиқ”да маҳбуслар сони яна биттага кўпаяди.
XXX
САВОЛ: Сиз янги кўрсатилган номзодлардан қайси бирига овоз берган бўлардингиз?(Наврўз).
ЖАВОБ: Қайси бири Каримовнинг юзига қараб, “Бу мамлакат онангизни маҳрига тушган эмас, кетинг-да энди!” деб айта олса, ўшанга!
XXX
САВОЛ: Нега бизнинг одамлар фақат мансабни яхши кўрадилар?(Умида).
ЖАВОБ: Бир юракка икки муҳаббат сиғмайди.
XXX
САВОЛ: Савол берсам, кимлигимни билиб қолишлари мумкинми?(Исмсиз).
ЖАВОБ: Улар учун савол эмас, жавоб муҳим!
XXX
САВОЛ: Каримовни ҳам Рашидовга ўхшаб гўридан чиқаришлари мумкинми?(Зоҳиджон).
ЖАВОБ: Йўқ, унинг ўлигидан ҳам қўрқадилар!
ХХХ
САВОЛ: Орага халқаро жамоатчилик тушса, Каримов режими ярашга рози бўладими?(Исмоил).
ЖАВОБ: Америка билан ҳа, мухолифат билан йўқ!
ХХХ
САВОЛ: Путин, Шанхай Ҳaмкорлиги ташкилоти мухолифатга нажот манбаи бўлиши мумкинми?(Равшан).
ЖАВОБ: Агар мухолифат ҳокимиятга келса ва намойишга
чиққан демократларни ўққа тутса, уни дунё жамоатчилиги ғазабидан ҳимоя
қилишга Путин ва ШОС келиши табиий!
ХХХ
САВОЛ: Бир жойда “Мулланинг айтганини ҳам қилма, қилганини ҳам қилма” деб ёзибсиз. Бу билан гуноҳ қилганингизни биласизми?(Азиз).
ЖАВОБ: Бугун Ўзбекистонда минглаб муллалар золимни
мақтамоқдалар, дуо қилмоқдалар ва бошқалардан ҳам буни талаб
этмоқдалар. Шундай пайтда кимдир “гуноҳ” ҳам қилиши керак!