Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.12.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Ноябрь » 7 » "А" дан "Я"гача
    15.54.13
    "А" дан "Я"гача
    Хислатлар ва иллатлар

    Номус.Шу сўзни ёздиму ўйланиб қолдим.Дунёда номуслилар кўпмикан ёки беномуслар?

    Менимча бунинг аниқ ҳисобини биладиган киши бўлмаса керак.Унисидан ҳам, бунисидан ҳам етарли дейсизда.Мен ҳам шундай фикрдаги кишилар фикрига қўшиламан.Лекин асосоий гап бунда эмас.Кишини ўйлантирадиган нарса шундаки, номусли кишилар ўз номуси учун ҳаётини тикканларини биламиз.Аммо номусини арзонгаров пуллаб юрганларни ҳам биламиз.Албатта сиз ҳам биласиз.Гап билиш ё билмасликдами?Йўқ ундай эмас.Нега шунақа экан деб ўйлайсизда.

    Ҳозир сизга ҳаётда рўй берган бир фожеани айтиб берсам номус ҳақида бироз тасаввур пайдо бўлар.Бу ўринда мен қизлар иффати, йигитлар номуси ҳақида билганимни айтмоқчиман.

    Хуллас яқинда Ўзбекистондаги олис  қишлоқлардан бирида машъум воқеа юз берган.

    Бир киши бор эди.У ҳарқалай бошқаларга нисбатан ўртаҳол кун кечирар эди.Ўзбекистонда тўйиб овқат ейдиганлар ҳам ўртаҳоллар сирасига киради.Хуллас ўша кишининг тўрт фарзанди бўлиб, уларнинг иккиси қиз, иккитаси эса ўғил эди.Бир қиз ва бир ўғлини ўйлантирган, яна бир қизи бўйга етиб қолган, кўзга яқин қизча эди.Шу қизча тез-тез номаълум томонларга кетиб қоладиган одат чиқарди.Отаси бу каби ғойиб бўлишидан қизини урди-сўкди.Акаси ҳам қаттиқ назорат қила бошлади.Аммо қизча сирли йўқолишда давом этаверди.

    Бир галги шу каби ҳолат узоқ давом этди.Бир ҳафтача ўтиб топилди.Қишлоқ жойи эмасми зумда қизча ҳақида миш-мишлар тарқалди.Қизчанинг отаси номусдан бош кўтара олмай қолди.Ҳеч кимга сўз бермай юрадиган киши фарзанди юзини ерга қаратаётганидан отанинг қадди букилди.Қизча ҳатто ҳомиладор экан деган гап-сўзлар ҳам оралай бошлади.

    Шундай кунларнинг бирида шаҳарлик катта ёшдаги киши қизчага уйланди.Одатдагидай орзу-ҳавасли тўй бўлмади.Қизнинг уч-тўрт дугоналаридан бошқа ҳеч ким унинг турмушга чиққанини билмай ҳам қолди.

    Қизча эрининг машинасида уйига келиб-кетиб юрди.Бироқ унинг аввалги ошиғи оилали, бола-чақали йигит қизчанинг ортидан шаҳарга ҳам тез-тез йўқлаб бориб хуфёна учрашиб юрган.Бундан хабар топган кекса куёв қизчани қайтариб ота-онасиникига ташлаб кетган.Бу номуссизликка чидамаган қизчанинг акаси синглисидан боланинг отаси ким ва нега у алданганини қатъий сўраган.Иложсиз қолган, энди чақалоқли бўлган номуссиз деймизми қизча акасига қўшни қишлоқлик йигит жазмани бўлганини айтган.

    Ака шахд билан ўрнидан туриб, қўшни қишлоққа йўл олган.Тўйларда отарчилик қилиб атрофга анча-мунча танилган йигитни топиб катта кўчада ҳамманинг кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган...

    Яқинда суд бўлибди.Қизнинг акасига ўн тўққиз йил озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланибди.Мана номуссизлик кўринишининг бир натижаси.

    Ўзбекларда номус боис ҳаётини тикканларни биламиз дедик.Ҳозир-чи?

     Ҳозир эса бу ор-номус туйғуси ҳам сийқаси чиққан қуруқ гапга айланиб қолмаяптимикан деб ўйланиб қоламан.Юқоридаги ҳаётий ҳикояни келтирганим сабаби унда қизча ё унинг акаси ёки бўлмаса отарчи йигит хулқини муҳокама қилиш фикридан йироқман.Бундай кўриниш Ўзбекистонда одатий ҳол бўлиб қолгани ачинарли холос.

    Ризо Обид.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz