Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.29.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 27
    Гостей: 27
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Ноябрь » 7 » Золимнинг зулмлари
    16.03.37
    Золимнинг зулмлари
    Оналар душмани

    fayzullo_bu2.jpgМирзоулуғ Темиров, Тошкент, “Туронзамин” учун

    Бухоро вилоят МХХ идораси шоир ЮСУФ ЖУМАнинг турмуш ўртоғига қарши иш очган

    2007 йил 6 ноябрь куни Қоракўл туман ИИб ходими Шухрат Хаттобов шоир Юсуф Жумаевнинг уйига келиб шоирнинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева дарҳол Бухоро вилоят МХХ идорасига боришини сўраб чақирув қоғози бериб кетган.

    Чақирув қоғозида сабаби кўрсатилмаган. Шухрат Хаттобовнинг айтишига қараганда Олтиева Гулнорага Бухоро вилоят МХХ идорасида жиноят иши очилган, шу иш юзасидан терговчи Ахмедов Отабекка учраши лозимлигини айтилади.

    Агар Олтиева Гулнора ўз ихтиёри билан бормаса куч ишлатиб олиб кетилишидан огохлантирилган. Номини айтмасликни сўраб Юсуф Жумаевга маълумот берган Қоракўл туман ИИБ рахбарларидан бирининг айтганига қараганда Олтиева Гулнорани Ўзбекистон рахбарларини ўринсиз танқид қилганликда ва тухмат қилганликда айблаб Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159 моддаси билан жиноят иши очганлар.

    Хозирги кунда Гулнора Олтиева Ўзбекистон республикасига ноқонуний номзод бўлган Ислом Каримовни тахтда қолишини сўраб халқ номидан ташкил қилинаётган хатлардаги сохта имзолар ва мажбурий имзо қўйдириш холларини аниқлаган.

    Гулнора Олтиеванинг сайлов жараёни спектаклини Ўзбекистон хукуматининг кўнгилдагидек ўтказишига халакит бераётгани Ўзбекистон рахбарларига ёқмаяпти.

    Гулнора Олтиева Каримов хокимиятга келган пайтдан бошлаб турмуш ўртоғи Юсуф Жумаев билан биргаликда унга карши конуний курашиб келмокда. Гулнора Олтиева 2004 йилда Президент Ислом Каримов, Бухоро вилоят хокими Самоиддин Хусенов, Бухоро МХХ рахбари Геннадий Якубовларнинг истеъфосини ва ёзувчи Мамадали Махмудов озод этилишини талаб қилиб ПИКЕТ ўтказган эди ва бу пикетда унга юздан ортиқ одамлар қўшилганди.

    У 2007 йил 25 июл куни ўғли Машраб Юсуфжон ўғли ҳибсга олинганда хам унинг озод қилинишини талаб килиб Пикет ўтказганди.

    2007 йил 19 сентиябр куни шоир Юсуф Жумаевга жиноий иш очилганда , шоирни ўлдириш учун қотил ёллашганларида Коракўл туман ҳокими ва Қоракўл туман прокурорига ариза билан мурожаат қилиб агар оиласига карши таъкиблар тўхтатилмаса мингга яқин киши билан президентлик сайловига кадар Ислом Каримов истеъфосини сўраб пикет ўтказишини маълум килган эди.

    Гулнора Олтиеванинг ана шундай сиёсий фаолияти туфайли унга карши жиноий иш очилган.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz