Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Ноябрь » 7 » "Самарқандни соғиниб" девонидан
17.56.07 "Самарқандни соғиниб" девонидан |
Жаҳонгир Муҳаммад
 НОМОЗ БОТИР га
Она ўлса бепарводир одамлар,
Ота ўлса бепарводир одамлар,
Бола ўлса бепарводир одамлар,
Ажал ҳалқасида юртим-нодирим,
Қайердасан, Номозгинам, ботирим?!
Зарафшоннинг бағри қора майхундир,
Оролидан айро тушган Жайхундир,
Қорақумда сарсон-сароб Сайхундир,
Ичган сувим заҳар- заққум, қотилим,
Қайердасан, Номозгинам, ботирим?!
Ўғлонларим оти бору ори йўқ,
Карвонларим юки бору нори йўқ,
Ҳофизларим куйи бору тори йўқ,
Зулфиқорим дами ўтмас-қодирим,
Қайердасан, Номозгинам, ботирим?!
Бўзқурт увлар Боботоғнинг гўрида,
Шаним куйди Туркистонинг зорида,
Бошим ҳамон Оқ пошшонинг дорида,
Олов ичра ёнар Ватан чодирим,
Қайердасан, Номозгинам, ботирим?!
Тошкент, 1993 йил.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|