Оддийлик.Одамийлик.Одамгарчилик.Шулар ҳақида сўз айтишга чоғланар эканман кўнгилдан орзу сўзи ҳам ўта бошлади.Сабаби Одамлар оддийгина одамийлик ҳислатларига эга бўлишни орзу қиладиларми?Йўқ, ҳамма вақт ҳам ҳамма инсонлар ҳам одамийлик қилишни дилларига тугавермайдилар шекилли.
Тарихга назар ташласангиз ўтган замонлардан ҳозирги кунимизгача қанчадан-қанча шоху ҳукмдорлар ўтишган.Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам одамийлик хислатига эга бўлавермаганлиги аён бўлади.Ҳукмдорларнинг кўпчилиги ўз макони қолиб ҳатто бошқа маконлардаги одамлар бошига қирғинлар солган.Нимага шунақа экан?
Бўлиб ўтган урушлар, қирғинбаротлар натижасида ер юзидаги одамларнинг бир ярмини иккинчи бир ярмига ёвга айлантирган.Бу ёвлик ҳечда тугамайдиганга ўхшайди.Чунки бир неча асрлар аввал бир ҳукмдорнинг хатоси бутун бир ҳалқлар юрагига аламлар ўтини ёқиб кетган ва у ёнишда ҳануз давом этаётгандай.
Ҳаёт ўзи оддийгина.Лекин уни биз одамлар мураккаблаштириб оламиз назаримда.Масалан оддий нарсаларга бефарқмиз.Чунки у бизнинг кўзимизга яққол кўриниб туради.Арзимаган нарсани эса қимматбаҳо санаймиз.Мўжиза деб қараймиз.Масалан денгиз тубидан топилган жавоҳир.Ер остидан қазиб олинадиган олмос, тилло, кумуш одамларни шу қадар маҳлиё-мафтун этадики ҳайратланмай илож йўқ.Ана шу ҳамма одамлар қимматбаҳо ҳисоблайдиган нарсалар олдида одамийлик унутилгани ҳақида мисоллар келтиришнинг кераги бўлмаса керак.
Ўйланиб қоласанда киши гоҳо.Нега шунақа экан-а?Наҳотки дейсан ана шу табиий бойлик деб аталувчи нарсалар одамзот учун одамзотдан қимматроқ ҳисобланса?
Ўзбекистонда ноннинг қадри ошиб кетди.Чунки одамлар унга тўйишмаяпти.Аммо бир қараганда уларнинг орзу ҳавас йўлидаги ҳашамларини кўриб Европада бой дейилаётган одамлардан ўтиб кетгандай туюлади.Емайди-ичмайди қўлига йилтироқ бир нима тақиш учун йиллаб пул тўплайди.Бириси бошқасига кўрсатиб мақтанади:"қалай қўлимдаги тилло узук?"Йўқ унақамас денгчи.Айнан шунақа.
Ана ўша мақтанганга бир рақиб пайдо бўлди деяверинг.Нимага десангиз ҳозир урф бўлган Ўзбекистондаги ўғирликлар бундан далолат беради.Масалан, бўйнига тилло занжирча таққан қиз-жувонларга ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган бақувват йигитлар шартта чангал солиб буюмини олиб қочиш одатдаги одамлар ҳайратланмай қўйган ҳолга айланган.Оддийгина одамларнинг оддийгина турмуш-тарзига айланиб бораётган иллатлардан бири бу.Булар ҳақида мисоллар келтираман десангиз истаганча топасиз.
Оддий одамийлик, одамгарчилик қайда қолди?Юқорида айтганимиз иллат қаёқдан пайдо бўлди?
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри ислом маркази эмиш.Мана икки йилдирки Холландда бирорта одам кўчада гандираклаб маст юрганини ё бирор-бир ўспирин бирор қиз ё аёлни хафа қилиб бўйнига осилганини кўрмадим.Европа ислом маркази эмас.
Демак қайси маконни қандай аталишига боғлиқ эмас эканда иллатлар урчиши.
Оддий одамгарчилик ҳислатини анча йўқотиб қўйдик.Уни яна қайта топиб олиш учун яна қанча вақт ва қандай шароит керак экан?Бу борада бир фикр айтиш қийин.Кўп ўйлаш керак.Ҳар бир киши ўйлаш керак.Аммо вақт эса шиддат билан ўтиб боряпти.У кутиб турмас экан.