Ризобек Пятница, 2025-06-20, 12.08.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 8 » Янги шеърлар
    12.24.51
    Янги шеърлар
    Юсуф ЖУМА

    yusuf_juma.jpgЎзбекнинг қотилларига
    Европа итифоқи Андижон қирғини қотиллари—Сизга чекловни тўхтатди

    Андижон қонини шодон ичганлар,
    Ўзбекнинг хунидан тахтда кечганлар,
    Юртнинг тиллосиан қанот чиқариб
    Гитлер Европаси томон учинглар.

    Сизга Германия интизор, гўё
    Онанггиз қучоғи—онанггизники.
    Бу Сизга интизор Португалия—
    Онанггиз чорбоғи—онанггизники.

    Кўхна Италия Сизга мунтазир
    Онанггиз бағридир—онанггизники.
    Бутун Ғарб Европа Сизга зор ахир
    Онанггиз бағридир—онанггизники.

    Газ, нефтдан пар боғланг, қондан мастларни
    Юракдан соғинган, соғинган жондан.
    Бир замон йўқотган фашистларини
    Топди қонга ботган Ўзбекистондан.

    Андижон қонини яйраб ичганлар
    Ўзбекнинг хунидан тахтда кечганлар,
    Адольф арвоҳини шод айлаб, интиқ
    Гитлер Европаси томон учинглар.
    20.10.07.

    Андижонлик Пўлат Охун Озодлик радиосида Андижон қонини ичган мустабид Каримовни тағин Президентликка сайланишини қонуний деди

    Сотқин сени онанг сотқиндан олган
    Ҳақ ёви шайтони лаиндан олган.

    Мудом забонингда иблиснинг саси
    Томирингда оқар иблис нажаси.

    Эй сен мода шайтон, тождор нар шайтон
    Ҳам отанг, ҳам эринг, ҳам пиринг шоён.

    Хоин қавмингдир ҳам туғишганларинг
    Ҳам кундошларингдир бўғишганларинг.

    Сизлар боис бўлмас Озодлик—қуёш
    Отангга хотинсан, онангга кундош.
    17.10.07


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz