Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 07.35.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 8 » Бугуннинг гаплари
    14.30.37
    Бугуннинг гаплари
    Мухолифлар яна Каримовга ютқазди

    Бўлар-бўлмас тортишувлару,
    гўё уюшқоқликла ташкилланишлар билан машғул бўлган диктатор Каримовга мухолифлар яна бир бор ютқазишди.

    Ғоят кўп чақириқлар, мурожаатлар янгради. Гўё бонг урдик. Ўзбекистонда бугунги мушкул аҳволдан чиқиш йўлларини кўрсатишга уриндик.Аммо натижа эса юм-юмалоқ ўша ҳамма билган нолга тенг бўлди.

    Ҳеч кимга сир бўлмаган, кундай равшан бўлган бирлашув ҳақида ҳамма гапирди, айтди, ёзди лекин амалда ҳаммасининг аксини қилдик.Ўша муқаддас китобларда ёзилган фирқа-фирқача, ташкилотчаларга бўлиниш кутилганидан тез суръатларда давом этяпти.Шиор битта:"Бирлашайлик, мушт бўлайлик!" Амалдачи?Амалда эса мутлақо тескариси.
    Агар саноқли кунлар қолган Президентлик сайлови дейилаётган аслида Каримовнинг галдаги сиёсий найранги ниҳоясигача бирор-бир кутилмаган ҳолат юз бермаса Каримов яна етти йил дейиляпти-ю аслида яна етти йил ичида қанча найранглар кўрсатишга имкониятлар билан тахтда қоляпти.

    Мухолифлар эса биримиздан бошқамиз донороқ эканимизни исботлаш учун тиришиб ётибмиз.

    Аслида Каримовнинг муносиб мухолифи йўқ.Бўлганда аллақачон унинг жойи қаердалигини кўрсатиб қўйган бўларди.

    Нисбатан кучли саналадиган Қозоғистон, Қирғизистон мухолиф кучлари мамлакат ичкарисида ташкилланиб ҳукуматга чин маънода мухолиф кучлардир.Аммо улар бизчалик ўзларини ақлли, доно, даҳо санашмайди.Камчилигимиз кўп дейишади, одамларга бизнинг йўлимиз тўғрилигига тўла ишонтира олмаяпмиз дейишади.Хатоларини мардларча тан олиб гапиришади.Бизда эса аксинча.Ундоқ қилдигов, бундоқ қиламизов.Амалда-чи?Мақтанган қизнинг тўйига бор буёғидан келсангиз.

    Бизчи, аллақачон биз мухолифат дея атаётган фирқаларни Ватанда унутиб юборишган.Менинг қўлловчиларим мамлакат ичида жуда кўп, дея мақтанамизу аслида уч-тўртта улфатларимиздан бошқа одамлар исми-шарифимизгача унутиб юборишганини тан олгимиз келмайди.

    Унда-бунда эшитиб ё ўқиб қоламан.Фалон мамлакатда фалон ташкилот тузилди.Кейинчи?Уч-тўрт ой ўтиб у ташкилот тузилгани унутилади, янгисига ҳаракат бошланади.Майликуя, янги ташкилот ё фирқами нима бўлса ҳам ташкилланса , лекин у нима наф келтиряпти?

    Шунақа тўрт кишидан бўлиб олиб бўлиниб-бўлиниб, тирқирашиб юраверамиз шекилли.Каримов эса бизнинг бир-бировимизга оқибатимизни кўриб истаганча мазах қилиб кулиб юрибди."Сенлар билан мен эмас, ўзларинг курашиб бир-бирингни охиригача йўқ қиласанлар" дегандай гўё.Ё, шунақамасми?

    Нима бўлганда ҳам Каримовга мухолифлар ҳаммамиз яна бир бор мағлубиятга учрадик.Буни ҳам тан олмайдиганлар чиқади.Яъни шундайлар "кураш давом этади" дейишлари аниқ.Ҳа, тўғри кураш давом этади.Лекин яна шу қабилда кураш давом этадиган бўлса эски тоз, эски ҳаммом дегандай эски ҳолда юрилаверади.Ҳеч бўлмаса шу ҳақиқатни тан олармиз Каримов мухолифлари.Нима қилиш керак деган савол қўйилавериб ва унга турли жавоблар айтилавериб сийқаси чиқиб кетди.
    Бирлашиш керак.Бир мушт бўлиш керак.Лекин ҳеч ким бир қадам шу йўлда олдинга ташламаяптику.Мана шуниси ажабтовур.

    Шунинг учун ҳам биз ўзини мухолиф ҳисобловчилар ҳеч вақога эриша олмаяпмиз.Шу кетишда билмадим яна қанча муддат хаёлпарастлик уммонида сузарканмиз.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz