Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 01.27.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 8 » Золимнинг зулмлари
    15.15.47
    Золимнинг зулмлари

    Гулнора Олтиева
    fayzullo_bu2.jpg МХХми ДХХ ёки ТХХ?

    Бухоро вилоят МХХ да менга қарши Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 159 моддаси ва яна бир қатор иқтисодий жиноятларга алоқадор моддалар билан жиноят иши очганлар.

    Бунга сабаб менинг Диктатор ҳукуматига қарши курашиб келаётганим, сийсий фаолиятимдир. Ҳозирги кунда Президентлик сайлови яқинлашар экан, диктатор Каримов сайловга халақит бераётган кимсаларни сайлов кунига қадар йўқотишни режалаштирган.

    Бухоро МХХнинг менга жиноят иши очиши ҳам Президентлик «сайлови»ни тинч ўтказиш учун амалга оширилган. Мен Диктатор Каримовнинг тахтда қолишини сўраб сўровнамалар тайёрланаётган бир пайтда мен халқ номидан ёзилаётган сўровномаларда сохта имзолар ва қўрқитиш орқали қўл қўйилган кимсалар борлигини аниқладим.

    Менинг бу харакатим Конституцияни қўпол равишда бузаётган Ислом Каримов фаолиятига тўсқинлик қилган шекилли у мени йўқотишга харакат қилаяпди. Бухоро вилоят МХХ ходимлари мен рахбарлик қилаётган фермер хўжаликдан 2005 ва 2006 йилларда Сут ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олган Туман МАОРИФ бўлими болалар боғчалари мудирларига босим ўтказиб, биз ҳеч қандай маҳсулот олмаганмиз, Олтиева Гулнора Турмуш ўртоғи Юсуф Жумаев босими остида маҳсулот олдик деб ёзиб берасизлар деб талаб қилганлар. Болалар боғчалари мудирлари эса Юсуф Жумаев Прокурор бўлмаса, МХХ ходими бўлмаса, ёки бошқа бир лавозими бўлмаса бизга қандай босим ўтказа олади деб бор ҳақиқатни ёзиб берганлар.

    Ҳозирги кунда Миилий хавфсизлик хизмати мол боқиб, ер экиб тирикчилик ўтказаётган бир аёлга туҳмат қилиш учун баҳона қидиряпти. Бунга сабаб эса нафақат 27 миллионлик миллат кўз ўнгида, бутун дунё кўз ўнгида конституцияни қўпол равишда бузиб, миллат хавфсизлигига хавф солаётган диктатор манфаатини ўйлашяпди.

    Миллий Хавфсизлик ходимлари нималар билан шуғулланишига бир назар ташлайлик:

    1. Мен 2001 йилда Тошкентда Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов қабулига бориб, у ерда Ҳамро Тўраевдек кимсаларнинг ИИБ ходимлари томонидан ўлдирилаётганини тўғрисидаги маълумотларни берганман. Мурожаатим самарасиз кетди, жиноятчиларни ҳеч ким текширмади.

    2. 2001 йилда Бухоро вилояти МХХ раиси Геннадий Якубов қабулига бориб унга Қоракўл туманининг ўша вақтдаги Прокурори Амрилло Мақсудов қотилликлар ва жиноятларни ёпиб келаётгани тўғрисидаги фактлар билан бирга, Амрилло Мақсудовнинг Пора сўраганида овозлари ёзиб олинган АУДИО касетани тақдим қилганман. Бироқ Амрилло Мақсудов пора сўраган овози бўла туриб МХХ хеч қандай тешириш ўтказмади. Амрилло Мақсудов Қоракўл туман Прокурорлигидан ишдан олинди. МХХ текширишининг натижаси бўлса керак ҳозирги кунда Амрилло Мақсудов Бухоро вилоят Прокуратурасида Турмаларни назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига кўтарилди.

    3. Олот Қоракўл туманлар аро МХХ бошлиғининг 20 АА 408 машинасида олиб кетилган Дилфуза Раззоқова жасади оила аъзоларига топширилди. Мен бу ҳақда 2007 йилда ўнлаб маротаба Ўзбекистон МХХ ва бошқа ҳуқуқ идораларига мурожаат қилдим, бироқ ҳеч қандай натижа бўлмади, қотиллар жазоланмади.

    4. Ўзбекистоннинг барча ташкилотларининг вилоятлар бўлимлари бошлиқлари ўринбосарлари Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимларидан қўйилади. Бухоро вилоят Солиқ Инспекцияси ўринбосари Амрилло Норов МХХ томондан қўйилган бўлиб, у ҳатто Бухоро вилоят Миллий Хавфсизлик Хизмати бошлиғининг Солиқ Инспекцияларини назорат қилиш бўйича ўринбосари ҳам ҳисобланади. Ташкилотларнинг барчасига бошлиқлар номигагина қўйилган бўлиб, амалда асосий бошлиқ МХХ томонда қўйилган ўринбосардир.

    Бухоро вилоят Солиқ Инспексиясида Амрилло Норов ходимлар назорати билан шуғулланади. У туманлардаги рахбарлар ишини назорат қилиб, рахбарларни алмаштириш ишлари билан шуғулланиб келган. Ҳар бир туман Солиқ инспекциясининг бошлимқларидан Амрилло Норов 3 кунлик, 10 кунлик, бир ойлик тартибида белгиланган миқдордаги пулларни териб олади. Пул беришдан бош тортган туман рахбарларининг холига эса вой.

    Бундай туманларга деярли ҳар кун Амрилло Норов томондан текшириш юборилади, ревизиялар қилинади, маълум муддатга юборилган ревизор ҳеч қандай жиноят топмаса, ревизорлар текшириш муддатини 10-15 кунга узайтиради. Нима қилиб бўлмасин бирорта жиноят топишга харакат қилади (Бизда юқоридагиларни тасдиқловчи факт ва Аудио касеталар мавжуд).

    Бухоро вилоятдаги банклар ҳам Амрилло Ёшқулович Норов томондан назорат қилинади. Бухоро вилоятидаги хуфиёна иқтисод тепасида эса Амрилло Норов туради. Банкларда маълум муддатга сохта фирмалар номига ҳисоб рақамлар очилади ва бу фирмаларга Солиқ инспекцияси назоратидаги тадбиркорлар фирмаларидан пул ўтказилиб нақд пул қилинади ва ўзлаштирилади. Бундай ишлар кўпинча Бухоро шахри, Бухоро тумани.

    Пешку ва Олот туманларида амалга оширилади. Бунга сабаб бу туманлардаги солиқ инспекциялари рахбарлари Амрилло Норовга содиқ рахбарлардир. Амрилло Норовнинг бу фаолияти Пулнинг банкларга қайтмаслигига, инфляциянинг кўтарилишига олиб келмоқда. Хуфиёна иқтисодни назорат қилиш уни бошқариш орқали МХХ ходимлари товламачилик қилаяпдилар.

    Миллий Хавфсизлик Хизмати фаолиятини кузатган ҳар қандай инсон Унинг номини ўзгартириш керак деган хулосага келиши аниқ. Диктатор Хавфсизлик Хизматими, ёки Толончилар Хавфсизлик Хизматими, хар ҳолда фаолиятига мосроқ ном бўлади.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz