Таҳририятдан:
Таниқли шоир Юсуф Жуманинг рафикаси конституцион тузумга тажовуз
килганликда айбланаётгани ҳақида кеча хабар қилгандик. Бугун эса
мухбиримиз мазкур масалада шоирнинг ўзи билан гаплашди.
Зайнобиддин Абдураззоков, “Туронзамин” учун
Таникли шоир Юсуф Жумаев дунё жамоатчилиги ва инсон хукукларини
химоя килувчи ташкилотларга мурожаат килиб, унинг оиласи ва рафикасига
нисбатан олиб борилаётган зуравонликка чек куйишда кумак беришни
сурамоқда.
Бухоролик таникли шоир Юсуф Жумаевнинг рафикаси Гулнора Олтиевага
карши мамлакат конституцион тузумига таждовуз килганлик айби билан
жиноят иши кузгатилганидан хабарингиз бор.
Юсуф Жумаевнинг айтишича, туман миллий хавфсизлик хизмати терговчиси Отабек Ахмедовдан Гулнора Олтиевага чакирув когози келган.
«Чакирув когозида айнагн Узбекистон жиноят кодексининг 159 моддаси,
яъни Конституцион тузумга тажовуз килганлик айби билан жиноят иши
кузгатилгани маълум килинган», дейди шоир.
Мазкур жиноят ишининг кузгатилгани, боз устига шоир оиласига
нисбатан давом этаётган тухтовсиз тажовузлар, унинг хонадони эса
узлуксиз кузатув остида колиши, Гулнора Олтиеванинг уз уйини тарк этиб,
яширинишига сабаб булган.
«Милиция ва МХХ ходимлари бир неча бор оила аъзоларимдан бирортасини
угирлаб кетишга харакат килган, бу харакатлар хали тухтагани йук, шу
боис рафикам вактинча уйимизни тарк этишга мажбур булди», дейди шоир.
Маълум булишича, Олтиевага нисбатан жиноят ишининг кузгатилишига
аслида, президентлик сайлови туфайли туман буйлаб утказилган айрим
тадбирлар сабаб булган. Яъни, хабарингиз бор, шу кунларда
мамлакатимизнинг бошка худудларида булгани каби, Бухорода хам президент
Каримов номзодини куллаб-кувватловчи варакаларга имзо куйиш кампанияси
олиб борилмокда.
Юсуф Жумаевнинг айтишича, Коракул туман пахта тозалаш корхонаси
ишчилаприга хам айни кампанияда иштирок этиш ва табиий президент
Каримов номзодини маъкуллаб кул куйиш таклиф килинган.Аммо ишчилар
бунга эътироз билдириб, Каримов бошкаруви уларни ночорликда кун
кечиришга мажбур килаётганини айтган ва варакаларга имзо чекишдан юбош
тортган.
Бундан жазавага тушган махаллий хокимият вакиллари, милиция ва МХХ
ёрдамида ишчиларни тартибга чакириш ва таклиф килинаётган варакага
эътирозсиз кул куйишга ундай бошлаган. Алохида гап укмас ишчилар эса
пуписага олинган.
«Купчиликка маълум бизнинг оила хам мазкур кампанияда иштирок
этмаяпти, шу боис, бизнинг сафимизга кушилганлар билан доимий алокада
булиб турган рафикам, пахта тозалаш корхонасидаги вокеадан хабар
топгач, уларни хам сафимизга кушилишни даъват килган ва туман
хокимлигига мактуб йуллаб, ишчилар тинч куйилмаса йирик норозилик
акцияси утказишни маълум килган», дейди Юсуф Жумаев.
Хозирча тасдикланмаётган тахминларга кура, норозилик акциясида
умумий хисобда мингга якин фукаронинг катнашиши назарда тутилган. Айнан
мана шу холат туман ички ишлар хамда миллий хавфсизлик хизмати
ходимларини жиддий ташвишга солган. Зудликда тегишли чоралар сифатида,
корхона ишчилари орасида узига хос усулда уз ахдидан кайтариш
харакатлари олиб борилган. Гулнора Олтиева эса фукаролар орасида
конституциявий тузумга карши кайфият пайдо килишда айбланиб, унга
нисбатан жиноий иш кузгатилган.
Аслида Юсуф Жумаевнинг айтишича, Гулнора Олтиева анчадан буён туман
ички ишлар ходимлари, миллий хавфсизлик хизмати ва хокимиятни безовта
килиб келган.
«Туманда иккита котиллик содир булган, иккисининг бошида хам
аникланишича ички ишлар ходимлари турган. Аёлим бу масалада тегишли
чоралар курилишини талаб килиб чикди, ва агар чоралар курилмаса туман
марказида пикет утказишини айтди, бундан хабар топиб, хокимият
вакиллари анча жигибийрон булганди», дейди шоир.
Хатто, маълум булишича, хокимият вакиллари ва ички ишлар ходимлари
Олтиевани куркитиб уз ахдидан кайтишга ундаган. Астойдил таъсир утказиш
максадида бир неча бор шоирнинг ногирон угли Машраб Юсуфжон углини
угирлаб кетмокчи булган. Аммо бу ишнинг уддасидан чикмагач, шоирнинг
уйига бостириб кириб, очик ойдин тахдид утказган.
«Улар Каримов барибир сайланиши, ва демакки хокимият яна уларнинг
кулида колиши, Жумаевнинг оиласи эса буткул кириб ташланишини айтиб
пуписа килди, биз улдирсанг улдирвор деб катъий туравердик», дейди Юсуф
Жумаев.
46 ёшли, олти фарзанд онаси Гулнора Олтиева Жумаевлар оиласига
булаётган тухтовсиз босимлардан фигони тулгани боис, мавжуд тузумга
карши очик ойдин курашга бел боглади. Жорий йилнинг 24 июлида шоирнинг
ногирон фарзанди Машраб Юсуфжон угли асоссиз хибсга олинган кезлари 14
кун давомида тухтовсиз норозилик пикетида иштирок этди. Уша кунларда
унга нисбатан утказилган хужумларга карамай уз ахдида катъий колди.
Бугун эса аёл фарзандлари ва турмуш уртогини ёлгиз колдириб, яширинишга
мажбур булди.
Таникли шоир Юсуф Жумаев дунё жамоатчилиги ва инсон хукукларини
химоя килувчи ташкилотларга мурожаат килиб, унинг оиласи ва рафикасига
нисбатан олиб борилаётган зуравонликка чек куйишда кумак беришни суради.
Бухоро 8 ноябр 2007 йил.