Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Ноябрь » 10 » "Самарқандни соғиниб" девонидан
07.32.45 "Самарқандни соғиниб" девонидан |
Жаҳонгир Муҳаммад
 ВАТАН МАНСИЗ…
Сароб сув нигоҳида мунг жовдирар,
Кўзлари ёлғонга тўлган боладай.
Соғинч ташнасини кўз ёш қондирар,
Лабим тилим-тилим, тароқ лоладай,
Саҳрода саргардон кезаман сансиз,
Ватан мансиз, ман Ватансиз.
Майса япроғида шабнам ясариғ,
Бераҳим офутоб ханжар санчади.
Эркимни истадим чумоли янглиғ,
Ёлғизлик оёғи кўксим янчади.
Руҳим озод фақат-вужудсиз, тансиз,
Ватан мансиз, ман Ватансиз.
Қайрағоч жонига тортилса арра,
Қай тараф шохлари, қай тараф кунда.
Хирмон чош, донман бир орзукаш зарра,
Тегирмон тоши ёъқ бу даҳри дунда.
Хаёл гужум асли, асли тикансиз,
Ватан мансиз, ман Ватансиз.
Юртим кўҳна қалъа боёъғлиси шоҳ,
Ҳаромхўр қузғуннинг омади олчин.
Ўзбекнинг ўзлиги бўғзимдаги оҳ,
Елфуруш қаҳрамон, Эрйигит “сотқин!”.
Токай бегонаман, дарбадар, шансиз,
Ватан мансиз, ман Ватансиз.
Азоб бош кўтарди маргидир айроқ,
Бу дунё банавбат, айрилиқ навбат.
Юрак пардасидан кўтариб байроқ,
Озод Туркистонга келаман албат.
Ёълдан қайтсам магар, кўминг кафансиз,
Ватан мансиз, ман Ватансиз.
Баку, 1993 йил.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|