Uznews.net
– Бухоро вилояти Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) машҳур шоир Юсуф
Жуманинг хотини Гулнора Олтиевага қарши - Ўзбекистондаги конституцион
тузумга тажовуз қилиш айблови бўйича жиноий иш қўзғатди.
Бухоролик таниқли муртад-шоир Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора
Олтиева, 6-ноябр куни соат 16 да Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик
хизматидан, ўша кунни ўзи - соат 17 да, яъни бир соатдан сўнг МХХ
терговчиси Отабек Ахмедовни олдида, терговда бўлиши айтилган, чақириқ
қоғозини олган.
Гулнора Олтиевага чақирувнинг сабабини шу идорани бошқа ходимлари
тушунтирдилар: унга 159-модда - "Ўзбекистондаги конституцион тузумга
тажовуз қилиш" бўйича жиноий иш қўзғатилган, бундан ташқари, унга қатор
иқтисодий жиноятлар содир этганлик айблови тайёрланаётганлиги айтилади.
Дарҳол ҳибсга олиниши ва кейинроқ узоқ муддатга қамалишидан хавфсираган
Гулнора Олтиева МХХ га бормасликни афзал кўради. Бир кундан кейин аёл
Миллий хавфсизлик хизмати уни изоляция қилиш ва ҳибсга олиш орқали,
унинг эри Юсуф Жумани Ўзбекистондаги президентлик сайловлари олдидан
оғзини ёпишмоқчи экани айтилган баёнот тарқатади.
Қувғиндаги шоирнинг Uznews.net га айтишича, сўнгги ойда у ва хотини
Ўзбекистон президенти сайловларида қатнашиш учун Ислом Каримов
номзодини қўллаб-қувватлашга фуқаролар имзоларини йиғиш учун Бухоро
вилоятида қандай кўламда қалбакилаштириш ишлари олиб борилганини
кузатишган.
Юсуф Жуманинг сўзларига кўра, давлат идораси ходимлари ўқитувчилар,
талабалар, давлат корхоналари ишчиларини Каримовни қувватлаш
бюллетенига имзо қўйишга мажбур қилишган.
Лекин ҳар холда барча фуқаролар ҳам кўндириш ва таҳдид қилишларга лаққа
тушмадилар. Шоирнинг айтишича, баъзи бир ўқитувчилар, пахта корхонаси
ишчилари Каримов уларни қашшоқликда ҳаёт кечиришгача етказгани, одамлар
бутун оилалари билан оч қолишаётгани, ҳеч қандай ишнинг йўқлиги, халқ
ўзини қулликка топшириб бошқа давлатларга кетаётгани билан тушунтирган
ҳолда, ўз имзоларини қўйишдан бош тортишган.
Хукумат рад этувчиларга қарши куч ишлатишга уринганида, айрим аёллар
тўғридан-тўғри, агар Каримов ўзининг андижондаги "жасоратини"
такрорлашни истаса, отиб ташлаши мумкинлиги, улар эса бундай ҳаётдан
тўйганликларини айтишган, дейди Жума.
Бухоро вилоятини сўнгги ойда бесаранжом қилган барча бу норозиликлар
ортида, Юсуф Жумани айтишига қараганда, хукумат ўзининг Ислом Каримов
ва уни тузумига муҳолифлигини ҳеч қачон яширмаган, уни хотини Гулнора
Олтиева турганини кўрган.
Гулнора Олтиева Каримовни диктатор, уни режимини эса - террорчиликдан
бошқача атамайди. Каримовни конституцияга зид бўлган учинчи муддатга
қайта сайланишига йўл қўймаслик учун, Олтиева Бухоро вилояти хокимияти
олдида муддатсиз норозиликка тайёрланганди, чунки бу аёлнинг комил
ишончига кўра, Каримовни яна етти йиллик президентлиги мамлакат учун
ҳақиқий фожиа бўлади.
Барча олдинги кулфатлар: 2005-йил Андижонда одамларнинг оммавий
ўлдирилиши, минглаб сиёсий маҳбуслар, қийноқлар остидаги ўлимлар, энг
яхши одамлар ва энг малакали кадрларни мамлакатдан қочиши, Каримовни
оиласи ва унга яқин одамлар томонидан таланган давлат шаротидаги
камбағаллик ва қашшоқлик - бу ҳали ҳеч гап эмас, деб ҳисоблайди
Олтиева.
Хотинини позициясига, бунинг учун бир неча йиллардан бери Бухоро вилоят
хокимияти томонидан энг қаттиқ тазйиқлар остида бўлган шоир Жумани ўзи
ҳам қўшилишади.
Шу йилнинг сентябрида Юсуф Жумага ҳам 159-модда бўйича жиноий иш
қўзғатилган эди, лекин кўп ўтмай у "тинчитилди", чунки Жумага Бухоро
вилояти МХХ буйруғи бўйича суиқасд тайёрлангани ҳақида маълум бўлиб
қолди.
МХХ ходимлари, шоирни сўзларига кўра, Жуманинг узоқ таниши Баходир
Эрназаровга уни ўлдиришни топширишган экан, лекин у кишини қотилликка
қўли бормаган ва унга тайёрланаётган суиқасд ҳақида айтиб берган.
Уни ўлдиришмоқчи бўлишгани ҳақида билган Юсуф Жума ўзи яшаётган Бухоро
вилояти Қоракўл тумани, ҳамда вилоят прокуратурасига ариза ёзади. Аммо,
қонунни ҳимоя қилувчилар, қўлларида хатто Баходир Эрназаровнинг
батафсил кўрсатмалари бўла туриб, ҳеч қандай чора кўрмадилар. Улар
фақат шоирни ўзига қарши иш қайиридилар.
Юсуф Жума хотинига қарши қўзғатилган жиноий ишни катта ҳаяжон билан
қабул қилди. У оиласи устидан энг жиддий хавф-хатар осилиб турганини
айтади.
Сўнгги ойда, шоирни айтишича, Бухоро вилоят телевидениеси кечаси ҳам
кундузи, тўла беъмани ёлғон ва бўҳтонлардан иборат, уларни
Ўзбекистондаги тинч, яратувчан ҳаётни кўра олмайдиган, халқ душманлари
дея, у ва унинг оиласи ҳақида кўрсатув намойиш этган.
"Бу уни ўлими олдидан Наманган телевидениеси томонидан тайёрланган
Алишер Соипов ҳақидаги кўрсатувга жуда ўхшайди, - дейди Жума. -
Сайловлар олдидан, ким яна ниманидир гапиришга уринаётган бўлса,
хукумат ҳаммани, жумладан мен ҳам хотинимни оғзини ёпишни хоҳламоқда".
Унга ва хотинига нима бўлишини Юсуф Жума билмайди, лекин Ўзбекистонда
тайинланган барча элчихоналарга Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги
воқеалар ривожи ортидан кузатиб боришларини ва агар бирон ҳолат юз
берса, ҳали кеч бўлмай туриб, унга ва унинг хотинига ёрдамга
келишларини сўрайди.