Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Ноябрь » 11 » Шеърият
|
Юсуф Жума

Шоир Севгиси
Шоир куроли севги
Куролланиб юради.
Бундан энг аввал узин
Юрагидан уради.
Шоир куроли севги,
Оламни забт этади.
Куроли энг аввало
Уз бошига етади.
Бу куролдан кочишга
Хеч кимнинг йук
чораси.
Нафрат деганлари хам
Шу куролнинг яраси.
Киличдайин каломи
Гофил эл куксин тилар.
Бу нафратни халкини
Севгани учун килар.
Вулкондай наъралари
Элни бедор этади.
Шоир куроли золим
Шох бошига етади.
Машраб дилин куйдирган
Куроли – мухаббати.
Насимийни суйдирган
Куроли—мухаббати.
Махшарда хам битмайди
Бу курол яралари.
Пайконлари шоирнинг
Багрининг поралари.
Шоир куроли севги
Оламни забт этади.
Куроли энг аввало
Уз бошига етади.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|