Ризобек Пятница, 2025-06-20, 10.27.45
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 12 » "А" дан "Я"гача
    00.59.20
    "А" дан "Я"гача
    Хислатлар ва иллатлар

    Самимийлик.Ҳар доим ҳам самимий бўлиш мумкинми?Менимча бунинг уддасидан чиқиш унчалик осон эмас.Чунки ҳаммамиз ҳам хомсут эмган бандалармизда.Шу боис ҳам ҳар вақт дилмиздагини тилимизга чиқара олмаймиз.Буни айримлар ғурур деса , бошқалар кибр дейишади.Қай бири тўғри?

    Бугун бир филм томоша қилдим.Номи "Орол" экан.У иккинчи жаҳон уруши даврида асирга тушган бир киши ўз жони омон қолиши учун сафдош жанговар шеригини отиб ташлар эканда, сўнг то ҳаётининг сўнгги дамигача ўша гуноҳини ювиш учун тарки дунё қилиб, яратгандан қилган гуноҳини кечиришини сўраркан.

    Филм нуқтасида жанговар шериги ўлмай қолганлиги маълум бўлиб, у билан юзма-юз келди ва унинг оғир дард тортаётган қизини руҳан поклаб шифолади.Ва шундан сўнг омонатини яратганга осонгина топширди.

    Самимийлик ҳақида сўз кетаётибди-ю филмнинг нима дахли бор дегувчилар албатта бўлади.Гап шундаки, бизда ҳар дақиқада қилган гуноҳларимизни ювиш имконияти бор.Ҳали яшаб турибман, тирикман ахир бир кун гуноҳларимни сўраб ёлборарман деймиз.Лекин ҳозирчи?Ҳозир эса юқорида айтганимдай қўлни кўксимизга қўйиб "осий бандаман" дейишга баъзилар таъбирича ғурур, бошқалар таъбирича эса кибр йўл қўймайди.

    Масалан мен ҳаётимда бир-икки таниганим кишиларнинг хиёнати, яна бир-иккитасининг кўнгилга ботар сўзлари боис ўзимча кечира олмай юрардим.Тўғри кўнглимда уларга бир ғараз ё кин сақламасамда аммо ҳайрихох ҳам эмас эдим.

    Бугун самимийлик ҳақида сўз кетар экан бир имконият юзага келди назаримда.Мен ҳам бир тирик жон мисол кўпчиликнинг дилини оғритганман.Бу ҳақмиди ё ноҳақмиди ҳозир бунинг аҳамияти йўқ.Чунки нима бўлган эса бўлиб ўтган."Айтилган сўз, отилган ўқ" деганларидай уни ортга қайтариб бўлмайди.Лекин менинг эҳтимол хатом билан шундай бўлган эса яратгандан бу гуноҳимни авф этишини сўрайман.Мабодо улардан қай бири менга нисбатан ноҳақлигини ҳис этаётган бўлса ҳам ё аксинча бўлса ҳам уларга кўнглимдаги ҳар қандай аразни чиқариб ташлашни дилимга тугдим.Ҳозир ёзаётганларим эса кўнглимдан чиқиб, тилимга кўчмоқда.

    Лекин бу билан жамиятдаги ва инсонлардаги нуқсон ва хатоларни кўриб туриб ҳам унга лоқайд бўлиш деганим эмас.Фақат "дўст ачитиб айтади, душман кулдириб" деганларидай самимий танқид ҳамиша зарур.Чунки биримиз бошқамизнинг камчилигимизни кўриб тузатишга чақирмаслик ҳам носамимийлик фикримча.

    Самимият ҳақида ёзар эканман бошқаларга ҳам шу ҳислат ҳамроҳ бўлишини истар эдим.
    Ўзбек жамиятидаги таназзулнинг бир учи бориб қатор иллатлар билан бирга шу самимийликнинг кибрга айланиб кетганида назаримда.

    Шундай экан яна ўйга толасан киши:наҳотки самимий бўлиш учун кўп куч ё ирода керак?Менимча жуда унчалик эмас.Ҳар бир киши ўзидаги кибрни енга олиши энг аввало бу ўша кишининг ҳурмату эътиборини кўтарса кўтарадики асло туширмайди.Ҳарқалай мен шу фикрдаман.

    Тўғри, ёзаётганларимни ўқиб, бу ўзи ким одамлардаги ҳислату иллатлар борасида сўз айтиб, одам қандай бўлиши ҳақида ваъз айтади дегувчилар ҳам бўлар.

    Эҳтимол, лекин чизгиларим орқали кимларнидир тарбиялаш фикридан йироқман.Фақат унда-бунда эшитганим ва кўрганларим, қолаверса кўнгилдан кечаётганларни айтиб қўйиш оддий инсонийлик бир бурчдай назаримда.

    Ахир, мукаммал инсоннинг ўзи йўқ дея кўп айтамизку.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz