Статистика
Онлайн всего: 3 Гостей: 3 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Ноябрь » 12 » Шеърият
|
Дилсора ФОЗИЛОВА

Муродига етдими жоним?
Аждар каби сочасиз захар, Муралайди уйимга хатар, Ютиб туймас туби йук бир жар, Мехрингизни ютдими жоним?
Бахор тунин ёпинган кишлар, Паналарда кайралган тишлар, Фойдагаров бу кунгилкушлар, Кунглингизга ботдими жоним?
Безиллайди, титрайди хаёл, Музлаб борар куш калбда мадор, Каргиш теккан бир совук шамол, Уртамиздан утдими жоним?
Узи бошка, сузи ёлгонлар, Такаббурлик енгган иймонлар Бахт нелигин билмас нодонлар, Тупрок сочиб кетдими жоним?
Котиб колди калбларда алам, Кузимизга зим-зиё олам, Куз ёшлардан кувонган одам, Муродига етдими жоним?
Бир бог эди богимиз гузал, Нихолларинг колсинми усал, Тинчимаган кунгизлар бу гал, Чаёндан хам утдими жоним?
Кукси тогман, хисларим чугдир, Мендай аёл дунёда йукдир, Кунгил кузи битган бир сукир, Хижронларга отдими жоним?
Кетавергин ортга кайрилмай, Яшолмадинг мендан айрилмай, Севгинг колди бир бор айтилмай, Увол булиб кетдими жоним?
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|